Москва метросининг энг хавфли бекатлари маълум қилинди

Жаҳон 11:09 / 16.04.2019 18484

«Комсомольская», «Таганская», «Киевская», «Павелецкая» ва «Белорусская» Москва метросининг энг хавфли станциялари деб топилди. Бу ҳақда «Известия» Москва метросидаги ИИБ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Ушбу барча станциялар метронинг ҳалқа линиясида жойлашган. Улардаги жиноятчилик йўловчиларнинг катта оқими ва вокзалларга яқинлиги билан боғлиқ. 2017 ва 2016 йилларда ҳам ушбу станциялар метродаги энг муаммоли жойлар рўйхатида етакчилик қилган.

Таъкидланишича, 2018 йилда 1757 та жиноят қайд этилган, шундан 40 фоизи ўғрилик ҳиссасига тўғри келади. 2014 йилдан буён бу кўрсаткич деярли икки баробарга камайди.

Ўғрилик жиноятларининг энг кўпи Замоскворецкий, Кольцевой ва Арбатско-Покровский ҳамда Таганско-Краснопресненский йўналишларида содир этилган. Ушбу участкаларда содир этилган жиноятлар сони 66 - 78та ўғрилик атрофида.

Кўпроқ янгиликлар