«Арсенал» муҳим ўйинда ютқазди ва ЕЧЛ йўлланмасини хавф остида қолдирди

Спорт 20:10 / 07.04.2019 7402

Англия чемпионатининг 33-турида «Эвертон» «Арсенал»ни қабул қилди. Ливерпулдаги «Гудисон Парк» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол 10-дақиқада урилди. Мезбонларнинг 36 ёшли ҳимоячиси Фил Жагелка рақиб жарима майдонидаги тартибсизликдан фойдаланиб тўпни дарвоза тўрига йўллади.

Бу ғалаба «Эвертон» учун АПЛ ўйинларида қаторасига учинчи ғалаба бўлди. «Арсенал» кейинги 8 ўйинда илк бор мағлуб бўлди.

Эндиликда «Эвертон» 46 очко тўплаган ҳолда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўққизинчи ўринга кўтарилган. «Арсенал» мағлубият туфайли «Тоттенҳэм»ни қувиб ўтиб, 3-ўринга кўтарила олмади ва 63 очко билан 4-ўринда қолиб, ЕЧЛга йўлланма берувчи «кучли тўртлик»да мустаҳкамланиш имкониятидан фойдалана олмади.

Кейинги ўйинни «Эвертон» лигани тарк этиши маълум бўлиб улгурган «Фулҳэм»га қарши 13 апрель куни ўтказади. «Арсенал» 15 апрель куни «Уотфорд» меҳмони бўлади.

АПЛ, 33-тур
Эвертон – Арсенал 1:0

Гол: 1:0 – 10 Жагелка.
Эвертон – Пикфорд, Зума, Коулмэн, Динь, Жагелка, Бернард (Лукман, 88), Андре Гомеш, Гуйе, Сигурдссон (Дэвис, 90), Ришарлисон (Уолкотт, 79), Кэлверт-Льюин.
Арсенал – Лено, Папастатопулос, Монреаль, Мустафи, Колашинац (Обамеянг, 46), Эл-Ненни (Рэмзи, 46), Гендузи, Мхитарян, Мэйтленд-Найлз, Ўзил (Ивоби, 74), Ляказетт.
Огоҳлантиришлар: Гендузи (6), Папастатопулос (25), Андре Гомеш (50), Мустафи (82), Монреаль (86).

Кўпроқ янгиликлар