Пойтахтда илк халқаро ярим марафон бўлиб ўтди

Lifestyle 12:22 / 25.03.2019 5531

24 март куни Тошкент шаҳрида илк маротаба халқаро форматдаги ярим марафон бўлиб ўтди.

Марафон доирасида иштирокчилар икки хил узунликдаги масофани югуриб ўтишлари мумкин –  ҳаваскорлар учун 5 километр, профессионаллар учун эса 21 километр. 

Тадбир республикадаги йирик ташкилот ва бошқармалар, компаниялар, хорижий ва хайрия ташкилотлар, шунингдек, Adrenaline Rush савдо белгиси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Югуриш Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасидан бошланиб, Афросиёб, Нукус, Абдулла Қодирий, Мустақиллик шоҳ кўчалари бўйлаб метронинг Буюк ипак йўли бекатига, кейин Мирзо Улуғбек, Тараққиёт кўчалари орқали Амир Темур майдони, Ўзбекистон кўчаси, Мустақиллик майдони, Абдулла Қодирий ва Абай кўчаси орқали бошланган жойига қадар бўлган масофада бўлиб ўтди.

Йирик қамровдаги мазкур халқаро спорт тадбирида нафақат ўзбекистонликлар, балки хорижий меҳмонлар ҳам иштирок этишди.

Илк бор ўтказилган мазкур спорт тадбири соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари орасида югуришга қизиқишни ошириш, халқаро дўстона спорт алоқалари ва туризмни ривожлантириш, Тошкент шаҳрини оммавий спорт тадбирларини ўтказишга имкон берувчи инфратузилмага эга замонавий шаҳар сифатида тақдим этиш, хориж мамлакатларидан спортчилар ва сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.
«Муваффақиятингни ҳақиқий қуввати» шиори остида ишлаб чиқариладиган мазкур бренд бир неча йиллардан бери бозор рейтингида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Энергетик ичимлик таркибига тетиклаштирувчи ингредиентлар, шунингдек, В группасига мансуб витаминлар киради ва улар инсоннинг чарчоғини камайтиришга, асаб тизими ҳамда ақлий фаолиятни нормал ҳаракатланишига ёрдам беради.

Adrenaline Rush билан сиз ҳамма нарсанинг уддасидан чиқа оласиз!

Adrenaline Rush билан фаол турмуш тарзини танланг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар