Оғир юкларингиз борми? Манзилга осон ва эҳтиёткорлик билан етказамиз

Иқтисодиёт 10:45 / 27.02.2019 9852

Вақт – замонавий, ўз ишининг устаси бўлган барча инсон учун қимматли ҳакам. Шу сабабли ишбилармон кишилар ҳар бир сонияни беҳуда сарфламаслик учун пухта режа биланиш кўришади.

Ҳозир юртимизда ана шундай ўзининг кичик  бизнес ва стартапларини очган ёш тадбиркорлар талайгина. Улар кўп ҳолларда танланган маҳсулотни мижозга етказиб беришда муаммоларга дуч келишади. Сабаби, буюмнинг оғир-енгиллигига қараб, автомобиль топиш, ҳайдовчи билан нарх-наво масаласида келишиш ҳамда товарни ортиш жараёнларини назорат қилиш ҳар доим ҳам осон бўлавермайди.

Осон ва қулай ечим

Эндиликда юкларни керакли манзилга етказиш учун бозорларга бориб, ҳайдовчилар билан “олди-берди” қилишга ҳожат йўқ. Сиз Тошкентнинг қай бурчагида бўлманг, биргина телефон орқали масалани осонгина ҳал этишингиз мумкин.

Қандай қилиб дейсизми? Бепул мобил илова орқали. Эндиликда PickApp мобил дастури жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилувчи юк жўнатмаларини тезда ўз манзилига етказиб беради.

Ўзбекистонда илк маротаба

PickApp – енгил ва катта ҳажмдаги юкларни Тошкент бўйлаб ҳамёнбоп нархларда етказиб берувчи биринчи такси хизмати. Сиз ҳажми оғир бўлган исталган жўнатмаларни ҳаттоки, уйда ўтирган ҳолда юбориш имконига эга бўласиз.

Компания юкни олиб кетиш ва етказиш жараёнини доимий тарзда назорат қилиб боради. Шунингдек, сиз автомобиллар турига кўра тўловларни амалга оширасиз. Яъни, барча қиймат дастурда аввалдан аниқ белгилаб қўйилган. Мижозлар нақд пул, Payme орқали тўлов ёки шартнома (асосан, корпорация ва корхоналар) асосида пул ўтказиш йули билан тўлаш имконига эга. 

Иловадан фойдаланиш

Бу жуда ҳам осон ва кўп вақтни талаб этмайди. Мобиль телефонингиз орқали App Store ёки Play market’дан PickApp иловасини юклаб оласиз. Юкнинг оғир-енгиллигига қараб, автомобиль маркаси, юк жўнатиладиган ва қабул қилинадиган манзилни белгилайсиз. Дастур эса сизга дарҳол яқин орадаги юк ташувчи машинани аниқлаб, белгиланган қиймат бўйича хизмат нархини кўрсатади. Қарабсизки, сизнинг буюртмангиз бир зумда ўз манзилига юборилади.

Иловадан ўзбек, рус ва инглиз тилларида фойдаланиш мумкин.

Қўшимча ёрдам

Баъзида шундай юклар бўладики, уларни кўтариш ва автомобилга жойлаштириш учун кўпчиликнинг ёрдами зарур бўлади. Бу муаммонинг ҳам ечими ҳал этилди: илова орқали сиз автомобиль билан биргаликда махсус юк ташувчини ҳам ёрдамга чақиришингиз мумкин.

Ҳайдовчилар учун янги иш ўринлари

PickApp мобил дастури шу билан бирга ҳайдовчиларни доимий иш билан ҳам таъминлайди. Шуни таъкидлаш жоизки, юкларни етказиб берувчи автомобиль ҳайдовчилари тажрибага эга кишилар бўлиб, ўз ишининг профессионалларидир. PickApp ҳайдовчиларидан бири Равшан Маҳкамов биз билан янги дастур ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди:

“Мен ушбу жамоа сафига қўшилганимдан мамнунман. Авваллари, кун бўйи бозорда мижоз кутиб, буюртмаларни келишгунча вақт ўтиб кетар эди. Баъзида, ҳеч қандай мижоз чиқмаган кунлар ҳам бўлган. Яна манзилдаги ноаниқликлар ва яна турли муаммоларга дуч келар эдим. Ҳозир эса аниқ илова орқали юкларни ўз вақтида белгиланган объектга етказиб бераман. Доимий тарзда буюртмаларни амалга ошираман. Ҳар бир кунимни режа асосида ўтказаман”.

Ёқимли бонуслар

Иловадан доимий равишда фойдаланувчи фаол мижозлар учун махсус бонуслар ҳам мавжуд. Биринчи буюртмаданоқ мижозлар учун “СashBack” хизмати ишга тушади. Кейинчалик йиғилган қийматни бошқа буюртмалар учун ишлатиш мумкин.

Комил Юсупов, PickApp асосчиларидан бири:

“Яқин кунларда “Доставка по городу” тарифини йўлга қўйиш ниятидамиз. Бунда ҳажми катта бўлмаган юкларни қулай шароитларда ўз манзилига олиб борамиз. Шу орқали фойдаланувчилар учун кичик ҳажмдаги юкларнинг етказиб бериш нархи арзонлашади. Бу тариф айниқса, онлайн дўконлар ва бир офисдан иккинчисига қисқа муддат ичида катта бўлмаган жўнатмаларни юбориши керак бўлган инсонлар учун жуда қулайдир. Шунингдек, яқин келажакда юк параметрлари бўйича автоматик тарзда автомобиль танлаш имкони йўлга қўйилади. Баъзан, мижозлар юкларни қайси машинага сиғишини билишмайди. Шу сабабли, уларга янада қулайлик яратиш мақсадида, илованинг ўзи мижоз томонидан киритилган маълумотлар асосида юк узунлиги, оғирлиги параметрлари бўйича мос келувчи автомобилни чиқариб беради”.

Яна бир катта режа – бу вилоятларда ҳам ўз филиалларимизни очиб, иловани жорий қилишдир. Насиб қилса, мазкур хизмат республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади”.

24/7

Дастур шунингдек, маршрут бўйича маълумотлар олиш, буюртмалар тарихини текшириш, юкларни етказиб бериш жараёнини кузатиб бориш имконини ҳам беради ва тун-у кун узлуксиз, дам олиш кунисиз фаолият олиб боради.

Замон билан ҳамнафас бўлиш вақти келди. Вақтингиз ва нақдингизни асранг, қулай имкониятдан фойдаланинг. PickApp – оғирингизни енгил қилиш учун ҳамиша тайёр!

Компания янгиликларини кузатиб боринг:

Сайт: www.pickapp.uz

Facebook: fb.com/pickapp.uz

Instagram: @pickapp_uz

Telegram: t.me/pickappuz

Мурожаат учун телефон: +99895 475 50 05

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар