Депутат: Қозоғистон ва Ўзбекистон Қирғизистон томонидан бериладиган сув бўйича баҳслашмоқда

Ўзбекистон 15:21 / 22.02.2019 33088

Қирғизистонлик депутат Умбетали Кидиралиевнинг бугун, 22 февраль куни, «Республика–Ата-Журт» фракцияси йиғилишида хабар беришича, Қирғизистон томонидан бериладиган сув бўйича Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида баҳс бор.

«Мамлакатларимиз ўртасида сув бериш борасида аниқ келишув мавжуд, бироқ бу мамлакатларнинг фикрича, биз кимгадир бошқасига қараганда кўпроқ сув беряпмиз. Бироқ, бу борада давлатларга бериладиган сув бўйича аниқ миқдорлар мавжуд», - дейди депутат.

Парламентарийнинг хабар қилишича, мамлакатда ўзбошимчалик билан сув чиқариб юбориш ҳолатлари ҳам кузатиляпти.

«Биз ушбу масалаларни ҳал қилишимиз керак, сабаби асосий ресурсларимизни сарфлаяпмиз», - дея ҳисоблайди У.Кидиралиев.

Умбетали Кидиралиев
Фото: kenesh.kg

Депутат Сагиндик Келдибаев Қозоғистон томонида сув омборларидан сув чиқариш бўйича нима сабабдан саволлар юзага келган бўлиши мумкинлиги билан қизиқди. Қайд этилишича, бу маҳаллий маҳсулотлар олиб кирилишига тақиқ қўйилишига сабаб бўлган.

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашовнинг хабар беришича, сув секторида сувнинг етишмаслиги ҳам кузатилади.

«Сув танқислиги 5 йилгача чўзилиши мумкин, бунинг натижасида сув омборларидаги сув миқдори сезиларли даражада камаяди», - деди вазир.

Кўпроқ янгиликлар