БМТ: Яманда болаларнинг ҳалок бўлганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди

Жаҳон 19:34 / 10.08.2018 12264

Яманда мактаб автобусига берилган авиазарба БМТда шокка сабаб бўлди.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коалициянинг болалар ўлимига олиб келган ҳаракатларини кескин қоралади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ижрочи директори Генриетта Фор жанг қилаётган томонлардан болаларга ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди. Буни, унинг сўзларига кўра, ҳеч қандай оқлаб бўлмайди.

«Болаларга ҳужумлар мутлақо қабул қилиб бўлмас, - дея ёзди Генриетта Фор болалар ўлими ҳақидаги хабарларни эшитганидан сўнг твиттерда. - Мен авиазарбалар оқибатида ҳеч нарсада айби бўлмаган болалар қурбон бўлганидан даҳшатга тушдим...» 

Фожиа Сада шимолий вилоятидаги Дахья шаҳрида юз берди. Бу пайтда мактаб автобуси бозор ёнидан ўтиб кетаётган бўлган. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция авиазарбаси қурбонларининг аниқ сони ҳали номаълум, аммо дастлабки маълумотларга кўра, 60дан ортиқ киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Саудия Арабистонига Ямандаги ҳужум бўйича чақириқ билан чиққанди