Қўнғиротда 20 млрд сўмлик қандай лойиҳалар амалга оширилди? 

Ўзбекистон 19:36 / 12.02.2018 10581

Kruz.uz Қўнғирот туманига ташриф буюриб, туман ҳокими Шарапрашид Темирбаевдан интервью олди. Суҳбат давомида ҳоким туманда ўтган йилда амалга оширилган лойиҳалар ҳақида гапириб ўтган.

«Туманимизда ўтган йили жами баҳоси 26 млрд. 439 млн сўмлик 141 лойиҳани амалга ошириш ва 705 янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган эди. Умумий баҳоси 20 млрд. 372 млн сўмлик 138 лойиҳа амалга оширилиб, 504 та янги иш ўрни яратилди.

Алоҳида таъкидлаб ўтадиган бўлсам, саноат бўйича «USTYURTGAZ-STROY INJENERING» унитар корхонаси томонидан ғишт ишлаб чиқариш, «Қарақалпақ кўмир жеткизиўши» унитар корхонасининг Қўнғирот шохобчасида кўмир брикетларини ишлаб чиқариш, «ДИЁРБEК-КУНГРАД» корхонаси томонидан замонавий ойна-эшик ишлаб чиқариш ва «ЛАКО КРАСКА КУНГРАД» корхонаси томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилди.

Сервис йўналиши бўйича «Мадина Дизел сервис» МЧЖ томонидан автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шохобчаси қурилди ва «КОНИРАТ ГАЙРАТИ» МЧЖ томонидан банкнинг 600 млн сўмлик кредити ҳисобидан 12та  «Дамас» автомашинаси ва «Алян» ФХ томонидан банкнинг 600 млн сўм кредити ҳисобидан 2та  «Исузу» автобуси олиб келиниб, халққа хизмат кўрсатмоқда.

Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича «Бахоридр Махсуд» ф/х ва «Альян Алима» ф/х томонидан туячиликни ривожлантириш лойиҳаси, «Картабаев Бегзад» ФХ томонидан 100 тонналик, «Қарақалпақстан байрағи» МЧЖ томонидан 400 тонналик ва «Кунград век строй» МЧЖ томонидан 800 тонналик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлайдиган музлаткичлар қурилиб, иш бошлади», дейди Шарапрашид Темирбаев.