Трамп: ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди деб тан олишни сўрамаяпти
АҚШ президенти Украина Қримни «анча йиллар олдин» қўлдан чиқаргани ва энди бу «ҳатто муҳокама мавзуси ҳам ҳисобланмаслигини» таъкидлади.

Фото: AFP
АҚШ тинчлик режаси доирасида Украинадан Қрим устидан Россия суверенитетини тан олишни талаб қилмаяпти. Бу ҳақда президент Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғига ёзиб қолдирди.
Трампнинг сўзларига кўра, Володимир Зеленскийнинг Украина ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч қачон Қримни Россияники дея тан олмаслиги ҳақидаги баёноти «Россия билан тинчлик музокараларига жиддий зарар етказмоқда». Унинг таъкидлашича, Украина яриморолни «анча йиллар олдин», АҚШда Барак Обама президент бўлган вақтда қўлдан чиқарган ва энди бу «ҳатто муҳокама мавзуси ҳам ҳисобланмайди».
«Ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни сўраётгани йўқ, лекин агар у Қримни хоҳлаётган бўлса, нега улар яриморол учун 11 йил олдин, бирорта ўқ отилмасдан Россияга топширилганида курашмади?» — деб ёзади Трамп.
Трамп, шунингдек, томонлар «битимга жуда яқин» эканини маълум қилди ва «қўлида кузири йўқ одамдан» ушбу келишувни маъқуллашни талаб қилди.
23 апрел куни Лондонда АҚШ, Украина, Франция, Германия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари даражасида музокаралар ўтказилиши керак эди. Унда давлат котиби Марко Рубио Киев ва Европадаги иттифоқчиларга Трампнинг тинчлик режасини тақдим этиши кутилаётганди. Аммо Рубио Зеленский «Украина Қрим оккупациясини юридик жиҳатдан тан олмаслигини» айтганидан кейин музокарада иштирок этишдан бош тортди.
Axios нашрининг Америкадаги манбаларга таяниб хабар беришича, учрашувдан бир кун олдин Украинадан Киев делегацияси Лондонда Оқ уйнинг урушни якунлаш режасини эмас, балки 30 кунлик сулҳни муҳокама қилмоқчилиги ҳақида сигналлар келган. Шунингдек, Axios биринчи марта Трамп режасининг барча бандларини эълон қилди. Бу режада АҚШ Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олишидан ташқари, 2022 йил февралидан буён Украинанинг Луҳанск, Донецк, Херсон ва Запорижжя областларининг эгаллаб олинган ҳудудлар устидан Россия назоратини норасмий тан олиши қайд этилган.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
Жаҳон | 23:35 / 07.05.2025
-
7 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:10 / 07.05.2025
-
ТДТУ негизида янги Tashkent Tech техника университети ташкил этилади
Ўзбекистон | 23:07 / 07.05.2025
-
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади
Жаҳон | 23:06 / 07.05.2025
Мавзуга оид

21:05 / 07.05.2025
Россия Украина музокараларида жуда кўп нарсани талаб қилмоқда – Вэнс

17:19 / 07.05.2025
«Путин тўхтайди» деб ўйлайдиганлар шунчаки аҳмоқ – Байден

16:34 / 07.05.2025
Яман ҳусийлари Трампни ёлғончиликда айблади

14:51 / 07.05.2025