«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
«Андижон» Тошкентда тарихий ғалабага эришди: «шерлар» жамоаси мавсум стартидаги беш ўйиндан тўрттасида мағлубиятга учради ва турнир жадвалининг иккинчи қисмида қолмоқда.

Фото: ПФЛ
11–13 апрел кунлари футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 5–тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Машъал – Нефтчи 1:4
Голлар: Абдураимов 45+3 – Тошмирзаев 6, Искандеров 43, Жокич 58, Ғофуров 90.
Машъал – Тўхтабоев (Ҳамроев, 46), Салифу, Абдуалимов, Абдураимов, Ғанихонов (Баратов, 62), Алиқулов, Муродов (Нўъмонов, 46), Маматхўжаев, Исмоилов, Норбеков (Муртозоев, 54), Файзиев.
Нефтчи – Эргашев, Йўлдошев, Исмоилов, Искандеров, Болтабоев (Алибоев, 90+2), Ғофуров, Убайдуллаев, Жокич, Марушич (Табатадзе, 66), Сайфиев, Тошмирзаев.
Огоҳлантиришлар: Маматхўжаев 45+2, Салифу 51, Болтабоев 68.
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган дастлабки ўйинда «Нефтчи» Олмалиқда «Машъал» билан куч синашди.
Таркиб ва тажриба жиҳатдан устунроқ бўлган фарғоналиклар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабасини нишонлади. Учрашувнинг 43-дақиқасида Жамшид Искандеров бурчак жарима зарбасини тўғридан тўғри голга айлантирди.
Мағлубиятсиз сериясини давом эттирган (2 ғалаба ва 3 дуранг) «Нефтчи» 9 очко билан 4-ўринга кўтарилди. «Машъал» 3 очко билан 15-ўринда бормоқда.
Навбаҳор – Шўртан 2:0
Голлар: Габриэл 45+3, Ғуломов 90+5.
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Азим Аҳмедов 60 («Навбаҳор»)
Навбаҳор – Йўлдошев, Аҳмедов (Исломов, 69), Комилов, Убайдуллаев (Одилов, 69), Мирсаидов, Жиянов, Аугусто (Ўринбоев, 82), Карпович, Гедеш, Ғуломов, Габриэл.
Шўртан – Эшбўтаев, Султонмуродов, Қўзиев (Худойбердиев, 82), Мамасидиқов, Шарипов (Эргашбоев, 86), Тошқўзиев (Жавоҳир Ҳасанов, 82), Маннонов, Ҳасанов (Саидазимов, 72), Нарзуллаев (Жабборов, 46), Пирмуҳаммедов, Саитхонов.
«Навбаҳор» эса гуруҳ аутсайдери устидан ишончли ғалабага эришди. Намангандаги учрашувнинг ҳар икки бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда биттадан гол урган мезбонлар очколари сонини 8 тага етказиб, турнир жадвалининг 7-ўрнида жойлашган. «Шўртан» эса 1 очко тўплаган ҳолда энг сўнгги, 16-поғонани банд этиб турибди.
Қўқон-1912 – Бухоро 1:0
Голлар: Иқбол Маликжонов 35.
Қўқон-1912: Исоқов, Гиоргадзе, Тоштемиров, Салимов, Маликжонов, Қосимов, Жўрабоев (Абдураҳимов, 75), Ҳусанов (Ёқубов, 61), Кондратюк, Бешимов, Акрамов (Ҳакимов, 83).
Бухоро: Абдуллаев, Томашевич (Жўрабеков, 56), Колакович, Икич, Пўлатов, Чиряк, Ҳайруллаев, Йўлдошев (Ўтамуродов, 46), Туплиев (Рўзиев, 38), Фозилов (Бегич, 38), Норхонов
Огоҳлантиришлар: Салимов 81, Қосимов 90+4.
Ўтган мавсум якунларига кўра, олий лигага кўтарилган икки жамоа ўртасидаги учрашув тақдирини Иқбол Маликжоновнинг биринчи бўлимда олис масофадан урган суперголи ҳал қилди.
Бу натижадан сўнг қўқонликлар 6 очко билан 9-ўринга кўтарилиб олди. Худди шунча очкога эга «Бухоро» эса 8-поғонани банд этиб турибди.
Динамо – Cўғдиёна 1:1
Голлар: Ратинио, 26 – Қаҳрамонов 39
Динамо: Ягудин, Ўрозов, Ратинио, Мираҳмадов (Фрайдей, 60), Ҳожимирзаев (Қодирқулов, 84), Аълохўжаев, Кучеренко (Майкон, 59), Абдуллаев, Ўрмонжонов (Халилов, 60), Абдураҳмонов, Станоевич.
Сўғдиёна: Собиров, Жўрабоев, Қобилов, Аҳадов, Мустафоқулов (Эҳсони Паншанбе, 46), Иззатов, Дориев, Қаҳрамонов, Станислав Андреев (Сойибов, 56), Жоржевич, Султонов (Мавлонқулов, 61).
Огоҳлантиришлар: Станоевич 45+1, Фрайдей 81.
«Динамо» Самарқандда «Сўғдиёна» билан дуранг ўйнади – 1:1. Дастлаб Ратинио узоқ масофадан супергол муаллифига айланди. Танаффусга яқин Жавоҳир Қаҳрамонов «Динамо» посбонини ранжитди. Натижада Ягудиннинг 4 тур давом этган қуруқ сериясига барҳам берилди.
Қаторасига иккинчи дурангдан кейин Вадим Абрамов жамоаси очколари сонини 9 тага етказди ва 6-ўринга тушиб кетди, «Cўғдиёна» 4 очко билан 11-поғонада қолмоқда.
Бунёдкор – Қизилқум 0:0
Бунёдкор: Абдужалилов, Мали, Нормуродов, Ҳамробеков, Шролер (Абдунабиев, 81), Ашортиа (Тўрақулов, 81), Йўлдошев (Абдухолиқов, 66), Аҳмаджонов, Раҳимжонов, Качорри, Олимжонов (Амонов, 54)
Қизилқум: Қувватов, Ваҳобов (Шукуруллаев, 50), Мийич, Комилов, Кумбурович, Раҳматуллаев, Жуманқўзиев (Анваров, 84), Раҳматуллаев, Бекмуродов, Жигаури, Папарига.
Огоҳлантиришлар: Ваҳобов (17), Папарига (32), Кумбурович (75), Мали (75)
Четлатиш: Темирхўжа Абдухолиқов (75)
Тур арафасида пешқадам бўлиб турган «Бунёдкор» Тошкентда «Қизилқум»ни енга олмади. 75-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Темирхўжа Абдухолиқов майдондан четлатилгани ўйин натижасига таъсир кўрсатмай қолмади. Ўйинда ҳар икки жамоада ҳам қатор вазиятлар яратилган бўлса-да, ҳисоб очилмади - 0:0.
Натижада «Бунёдкор» 11 очко билан иккинчи ўринга тушди, «Қизилқум» 4 очко билан 12-ўринда қолди.
Хоразм — ОКМК 0:1
Гол: Ойбек Рустамов (90+8).
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Дилшод Жўраев (37).
Хоразм: Қобулжонов, Азимов (Алижонов, 70), Жўраев, Иминов, Бубаня, Тошпўлатов, Турсунов, Абдуллажонов (Исмоилов, 77), Хусинов (Шоаҳмедов, 70), Абдуҳамидов (Нарх, 84), Самиев (Бобожонов, 84)
ОКМК — Илёсов, Қосимов (Раҳмонов, 46), Ўлмасалиев, Аҳмадалиев, Ғиёсов, Рустамов, Тўхтахўжаев, Аҳроров (Холмуродов, 68), Абдураҳмонов (Датси, 74), Сентоку (Папава, 46), Абдураззоқов (Собиржонов, 46).
Огоҳлантиришлар: Тўхтахўжаев (35), Аҳроров (60), Рустамов (77), Жўраев (87), Нарх (90+5).
Ўзбекистон чемпионатининг 5-турида «Хоразм» расмий мезбон сифатида Олмалиқда амалдаги мезбон ОКМКга қарши баҳс юритиб, аламли мағлубиятга учради.
Беллашувнинг 37-дақиқадаси ОКМК дарвозасига пеналти белгиланди. Бош ҳакам аввалига тўпни қўли билан ўйнагани учун Ислом Тўхтахўжаевга қизил карточка ҳам кўрсатганди, аммо видеотакрордан кейин бу қарорини ўзгартирди ва карточкани сариққа ўзгартирди. Дилшод Жўраев эса 11 метрдан хато зарба бериб, собиқ жамоаси дарвозасини ишғол эта олмади. 90+8-дақиқада эса Ойбек Рустамов олмалиқликлар ғалабасини таъминлаган голни урди.
Бу ғалабадан кейин Миржалол Қосимов жамоаси очколари сонини 13 тага етказиб, пешқадамликка қайтди. «Хоразм» 6 очко билан 9-поғонада қолди.
Пахтакор — Андижон 2:3
Голлар: Сергеев (68), Ресан (84) — Абдуманнопов (54), Турдимуродов (60), Ускокович (81).
Пахтакор: Луис, Абдуллаев, Ўринбоев (Ҳошимов, 78), Алижонов, Сергеев, Собирхўжаев, Жўрақўзиев (Ресан, 66), Маҳамаджонов (Адҳамзода, 89), Лукка, Фламарион (Ҳамдамов, 89), Абдумажидов
Андижон: Адҳамов, Ғуломов, Крезиу, Турдимуродов, Шойқулов (Комилов, 80), Абдиғаниев (Маматказин, 72), Абдуманнопов (Исмоналиев, 72), Ускокович, Зотеев (Темиров, 80), Дуричкович, Абдуманнонов (Соҳибжонов, 90+2).
Турнинг марказий баҳси Тошкентдаги ЖАР стадионида «Пахтакор» ва «Андижон» ўртасида ўтказилди.
5 та гол урилган беллашувда «бургутлар» Ўзбекистоннинг 15 карра чемпиони устидан тарихий ғалабани қўлга киритишди. Бунгача «Андижон» «шерлар»ни Тошкентда мағлуб этмаганди.
Хомяков жамоаси бу натижадан кейин 9 очко билан 4-ўринга кўтарилди. Мавсум стартидаги 5 ўйинда 4-мағлубиятини қабул қилиб олган «Пахтакор» 3 очко билан 13-поғонада қолмоқда.
Ўйиндан кейин Тошкент клуби мухлислари стадион атрофида португалиялик мураббий Педру Морейранинг истеъфоси сўраб, акция ўтказишди.
Насаф — Сурхон 1:0
Гол: Драган Черан (41).
Насаф: Неъматов, Ғайбуллаев, Раҳматов (Сиддиқов, 58), Мозговой, Черан (Усмонов, 90), Муҳитдинов, Норчаев (Баҳромов, 69), Чолович (Голбан, 69), Муҳаммадиев, Бозоров, Эшмуродов
Сурхон: Потапов, Ҳамиджонов (Колесниченко, 68), Ҳожаниязов (Неъматхонов, 46), Шамсиев, Турсунов, Плетнев, Ҳайдаров (Абдураҳмонов, 46), Мирқодиров (Абдхолиқов, 46), Жумаев, Шайдулов, Пойонов (Абдусаломов, 65)
Огоҳлантиришлар: Ҳамиджонов (61), Неъматхонов (80).
Четлатиш: Бозоров (61).
Турни «Насаф» ва «Сурхон» ўртасидаги воҳа дербиси ёпиб берди, Қаршида кечган ўйинда мезбонлар қийин ғалабага эришди.
Драган Черан биринчи бўлим охирида ҳисобни очганди, иккинчи бўлим давомида Ойбек Бозоров қизил карточка олди ва жамоадошларини қийин аҳволга солиб қўйди. Лекин Рўзиқул Бердиев шогирдлари ярим соат давомида камчилик бўлиб ўйнаб, ғалабали ҳисобни сақлаб қолишди.
Энди амалдаги чемпионлар очколари сонини 11 тага етказиб, 2-ўриндаги «Бунёдкор» билан тенглашди. 3 очкоси бор Термиз клуби 14-поғонада қолди.
Турнир жадвалидаги вазият:
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қонунийлаштирилаётган наша, таҳқирланган мигрантлар ва муҳокамадаги ҳаж – Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 11:30
-
Хитойда роботлар ва одамлар иштирокида ярим марафон ўтказилди. Одамлар яхшироқ натижа кўрсатди
Фан-техника | 10:37
-
Шомуродов «Рома»га ғалаба келтирди, «Барса»да чемпионча камбэк. Кун ўйинлари
Спорт | 09:50
-
Хусусий клиника лицензиясини олиш тартиби қандай?
Ўзбекистон | 08:53
Мавзуга оид

09:50
Шомуродов «Рома»га ғалаба келтирди, «Барса»да чемпионча камбэк. Кун ўйинлари

11:41 / 18.04.2025
Ремонтада «Олд Траффорд»да бўлди. «МЮ» 7 дақиқада учта гол уриб яримфиналга чиқди

09:04 / 18.04.2025
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

03:04 / 17.04.2025