Трамп авжига чиқмоқда: «Божлар уруши»да АҚШ Хитойни енга оладими?
АҚШ ва Хитой ўртасида божлар уруши давом этади. Вашингтон ва Пекиннинг ўзаро кескин жавоблари глобал савдо мувозанатини ларзага келтиряпти. Савдо можароси геоиқтисодий динамикани тубдан ўзгартираётган бир пайтда, Хитой етакчилигидаги BRICS ҳам муҳокама марказида. Хўш, қандай кутилмалар мавжуд? Бу жараён Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Ушбу мавхуни «Геосиёсат»да экспертлар Ҳаётбек Сайдалиев ва Иқболжон Касимов билан таҳлил қилдик.
Трампнинг бож сиёсати ва Хитойнинг жавоб чораси глобал савдо тизимига қай даражада таъсир қиляпти?
Иқболжон Касимов: Халқаро савдода Хитой ва Қўшма Штатлар ўзаро энг йирик ҳамкорлар ҳисобланади. Халқаро савдонинг жуда ҳам катта қисмини ушбу икки давлат ўртасидаги муносабатлар ташкил этади. Қўшма Штатларнинг Хитойдан келаётган барча маҳсулотларга жорий қилган божлари Хитойдан келаётган импортларнинг қимматлашишига ва Хитой маҳсулотларига Қўшма Штатлар бозорида талаблар камайишига олиб келиши мумкин.
Шундай қилиб, агар Хитой ўз маҳсулотларини Қўшма Штатлардек энг катта бозорга сота олмаса, бошқа бозорларни қидириши керак бўлади. Шу ўринда Европа Иттифоқи ҳамда BRICS давлатлари ёки Марказий Осиё потенциал бозорлар сифатида қаралади. Лекин бу давлатлар Қўшма Штатлар ўрнини босолмайди. Шундай бўлса-да ушбу тариф ставкаларининг ўрнатилиши сабаб Қўшма Штатлар Хитойдан умуман маҳсулот импорт қилмайди дегани эмас.
Ҳаётбек Сайдалиев: Ҳақиқатан ҳам Хитой бошқа бозорларни топиши керак ва бу ҳаракатни бошлаган ҳам. Лекин жараён якунланмасдан туриб, Трамп сабабли воқеалар тезлашиб кетди. Қайси давлатлар Хитой учун АҚШ билан ўртадаги савдони мувозанатлаши мумкин?!
Масалан, Марказий Осиёнинг дунё иқтисодиётидаги ўрни 1 фоизни ташкил этади, минтақамиз транзит масаласида Пекин учун қулай бўлиши мумкин, лекин 80 млн аҳоли Хитой учун катта бозор эмас, ундан ташқари харид қобилияти ҳам юқори эмас.
Яна бир вариант Европа, лекин Брюссел билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш керак, асосий масала эса Америка билан Европа орасидаги келишувга боғлиқ бўлади. Агар АҚШ ва Европа келишадиган бўлса, Хитой учун иккинчи бозор ҳам ёпилади. Жанубий Осиё давлатлари ҳам катта бозор вазифасини бажара олмайди.
Бундан ташқари, Хитой Африка давлатларининг инфратузилмасига яхшигина инвестиция киритган бўлса ҳам харид қобилияти паст. Лотин Америкасига назар ташласак Аргентина ёки Мексика вариант бор, лекин бу ҳам осон эмас. Хитойнинг олдида ягона вариант-BRICS.
Шунингдек, суҳбат давомида экспертлар божлар масаласининг Ўзбекистонга таъсири, иккки давлат зиддиятининг сўнгги нуқтаси ва ЖСТнинг савдо можаросидаги муносабати ҳақида ўз таҳлилий фикрларини билдиришди.
Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube платформасида томоша қилинг.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:26
-
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 14:36
-
Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор
Ўзбекистон | 13:59
-
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести
Жаҳон | 13:55
Мавзуга оид

13:55
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

13:33
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

13:32
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

09:59