2028 йилги Олимпия ўйинларида аёл спортчилар биринчи марта кўпчиликни ташкил қилади
Шунингдек, бешта янги спорт тури киритилади, мусобақалар сони ҳам ошади.

Фото: REUTERS
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида тарихда биринчи марта аёл иштирокчилари сони эркаклар сонидан кўп бўлишини маълум қилди – мос равишда 5655 ва 5543 нафар.
Ушбу тарихий ўзгариш баъзи спорт турларида ҳам ўз аксини топади. Масалан, футбол мусобақасида 16 та аёллар жамоаси иштирок этади, бу эркаклар жамоалари сонидан (12 та) кўпдир. Шунингдек, қўшимча вазн тоифасини жорий этиш орқали аёллар бокси ҳам кенгайтирилади.
ХОҚ расмийларининг таъкидлашича, «гендер тенглик спортчилар квотаси ва мусобақалар сонини белгилашда асосий омил бўлди».
Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган ўйинларда 351 та медал жамланмаси ўйналади, бу 2024 йилда Париж Олимпиадасидан 22 тага кўп. Дастур бешта янги спорт турини (лакрос, крикет, байроқли футбол, сквош ва бейсбол/софтбол) ва олтита аралаш жамоавий мусобақани ўз ичига олади, жумладан, камондан отиш, 4х100 м эстафета, гольф, гимнастика, эшкак эшиш ва стол тенниси бўйича.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

08:42 / 22.03.2025
ХОҚ раҳбари ҳарбий можаролар туфайли ўйинлардан четлатишга қарши чиқди

23:37 / 20.03.2025
Халқаро олимпия қўмитасига илк бор аёл киши президентликка сайланди

21:28 / 17.03.2025
Бокс 2028 йилда Олимпиада дастурига қайтиши мумкин

18:55 / 26.02.2025