“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хитойнинг энергетик компаниялари билан ҳамкорликни янада кучайтиради
8 апрел куни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таклифига асосан “Хитой Халқ Республикасининг “HOLLEY GROUP” Co.Ltd. Директорлар кенгаши раиси Ван Личенг бошчилигидаги электротехника, энергия тежовчи технологиялар, электр транспорт воситаларини қувватлантириш инфратузилмаси, водород технологиялари, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, фармацевтика ва бошқа турдаги ишлаб чиқаришда етакчи бўлган 14 та йирик ишлаб чиқарувчи корхоналари билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Унда икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш, энергетика тизимига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш сингари бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида энергетика алоқаларини изчил мустаҳкамлаш борасида таклифлар билдирилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раиси мамлакатимиз инвестицион жозибадорлигини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини кўпайтириш борасида Ўзбекистонда инвесторларга қулай инвестицион шароитлар яратилгани ҳақида таъкидлаб, бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси корхоналари жумладан, “HOLLEY GROUP” Co.Ltd. компанияси билан ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш ва жамиятда жорий этилган ASKUE тизимида ҳамкорликда ишлар олиб борилаётгани ва келгусида ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш орқали трансформаторлар, SIP кабеллар ишлаб чиқаришни жорий этилиши юзасидан сўз юритди.
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қулай шарт-шароитларни яратиш ва замонавий технологияларни ўзаро айирбошлаш ҳақида ҳам фикр алмашдилар.
Учрашув якунида мазкур мулоқот икки мамлакатнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Елисей саройи Макрон иштирокидаги видеога изоҳ берди
Жаҳон | 21:30
-
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
Жаҳон | 21:23
-
Хонанда Сардор Мамадалиев шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди
Жамият | 21:21
-
Ҳиндистон Покистонга зарба беришни тўхтатди – Моди
Жаҳон | 20:54
Мавзуга оид

19:00 / 26.04.2025
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

17:00 / 02.04.2025
Самарқандда халқаро саммит олдидан электр таъминоти тизими қайта таъмирланди

15:49 / 21.12.2024
“Ҳудудий электр тармоқлари”га янги раис тайинланди

22:42 / 17.09.2024