Жамият | 22:42 / 17.09.2024
3817
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади

Кўча бўйлаб юқори кучланишли ерости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» хабар берди.

Қайд қилинишича, Бобур кўчаси ва Шота Руставели кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ юқори кучланишли ерости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш режалаштирилган. Шу сабабли 18 сентябрдан 15 октябрга қадар кўчанинг ушбу қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Мавзуга оид