Трамп Европадан молиявий репарация талаб қилди
АҚШ раҳбари Европадан ҳозирги ва ўтган даврлардаги савдо баланси номутаносиблиги учун пул талаб қилди.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп фонд бозорларидаги кескин вазиятга қасддан туртки бермаганини, аммо АҚШ савдо балансидаги номутаносибликни бартараф этиш мақсадини яна бир бор таъкидлади.
Ўтган ҳафта Трамп дунё мамлакатларига бож тарифларини эълон қилганидан кейин глобал фонд бозорларида қулаш юз берди. Хитой ҳам жавоб тарифларини эълон қилгач, глобал савдо уруши янада кучайгани маълум бўлди.
«Мен нимадир нотўғри кетишини истамайман, лекин баъзида бирор нарсани даволаш учун дори-дармонларни қабул қилиш керак», деди Трамп. «Биз Хитой билан савдо дефицитимизни ҳал қилишимиз керак», деб давом этди у. «Бизда Хитой билан триллион долларлик савдо тақчиллиги бор - йилига юзлаб миллиард доллар йўқотмоқдамиз. Бу муаммони ҳал қилмагунимизча, мен келишувга эришмоқчи эмасман».
Трамп, шунингдек, Европадан молиявий репарация талаб қилди: «Биз Европага катта тариф қўйдик. Улар музокаралар столига ўтиради. Улар гаплашмоқчи, лекин ҳар йили бизга катта пул тўламагунча ҳеч қандай гап бўлмайди - нафақат ҳозирги, балки ўтмиш учун ҳам».
Ўтган ҳафта президент агар бошқа давлатлар «оламшумул» таклиф қилса, музокаралар учун очиқлигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиянинг биринчи ташқи ишлар вазири «чет эл агенти» деб эълон қилинди
Жаҳон | 21:02
-
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
Жаҳон | 21:00
-
Россияда такси иловаларида мигрант ҳайдовчини рад қилиш функцияси жорий қилиниши мумкин
Жаҳон | 20:39
-
Трамп Россияни Украина билан урушни тугатиш учун «ҳаракатни бошлашга» чақирди
Жаҳон | 20:19
Мавзуга оид

20:19
Трамп Россияни Украина билан урушни тугатиш учун «ҳаракатни бошлашга» чақирди

19:30
Трамп авжига чиқмоқда: «Божлар уруши»да АҚШ Хитойни енга оладими?

18:10
Илон Маскда муаммолар: унинг бизнеси зарар кўрмоқда, Трамп билан эса илк келишмовчилик чиққан

17:48