Жаҳон | 12:25 / 07.04.2025
2435
2 дақиқада ўқилади

Россияда америкалик Блэкка чиқарилган ҳукм юмшатилди 

Владивосток суди Приморск ўлкасида ўғирлик ва ўлдириш билан таҳдид қилганликда айбланган америкалик аскар учун адвокатнинг шикоятини қисман қаноатлантирди. Гордон Блэкнинг жазо муддати дастлабки қарорга нисбатан етти ойга қисқартирилди.

Гордон Блэк Фото: АР / ТАСС

Владивостокдаги тўққизинчи умумий юрисдикция кассация суди америкалик ҳарбий хизматчи Гордон Блэкнинг жазо муддатини қисқартирди, деб хабар берди ТАСС 7 апрел, душанба куни суд қарорига таяниб. «Блэкка Жиноят кодексининг 158-моддаси иккинчи қисми «б» банди бўйича тайинланган жазо уч йил-у икки ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан қисқартирилсин», — дея агентлик судя қароридан иқтибос келтирган. Дастлаб Владивостокнинг Первомайский туман суди америкалик аскарни 3 йил-у 9 ойга озодликдан маҳрум қилганди.

2024 йил октябр ойи охирида америкалик Россия қонунларига бўйсуниш зарур деб ҳисоблагани учун озод этилишини сўрамоқчи эмаслигини айтди, деб ёзади РИА Новости агентлиги. Шу билан бирга, Блэк алмашинувга умид қилишини билдирди. Аввалроқ Пентагон воқеани изоҳлар экан, унга Владивостокка ташриф буюришга рухсат берилмагани ва америкалик ҳарбийларнинг Россияга келишилмаган ҳар қандай сафари қатъиян ман этилганини маълум қилган эди. Ўшанда АҚШ департаменти вакили Сабрина Сингх Блэк Владивостокка шахсий сабабларга кўра борганини таъкидлаган, аммо Россияга ҳар қандай келишилмаган ҳарбий сафарлар қатъиян ман этилган.

Суд америкалик ҳарбий хизматчи Гордон Блэкни 2024 йил июн ойида ўлдириш билан қўрқитиш ва ўғирликда айбдор деб топди. Эркак май ойида Владивостокда қўлга олинган, у ерга Жанубий Кореяда хизмат қилаётганда танишув иловаси орқали танишган россиялик Александра Вашчукни кўргани келган. Иш материалларига кўра, улар ўртасида жанжал келиб чиққан ва у қизнинг бўйнидан ушлаб олган, Вашчук буни «ўз ҳаётига ҳақиқий таҳдид» деб билган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти