Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўл ҳаракати соҳасидаги айрим давлат хизматлари рақамлаштирилади
"Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим давлат хизматлари кўрсатилишини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади:
паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари хавфли юкларни автомобил транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш;
автотранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркама)га транзит рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгисини бериш ва ҳисобдан чиқариш;
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириш.
Қуйидагилар:
Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари хавфли юкларни автомобил транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
Автотранспорт воситалари ва тиркама (ярим тиркама)ларга транзит рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгисини бериш ва ҳисобдан чиқариш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.
Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 20 февралга қадар давлат хизматлари бўйича электрон мурожаат этиш учун зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўради.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
Ўзбекистон | 23:51 / 10.07.2025
-
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:48 / 10.07.2025
-
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади
Жаҳон | 23:42 / 10.07.2025
-
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди
Жаҳон | 23:17 / 10.07.2025
Мавзуга оид

19:00 / 26.06.2025
Сифатли чизиқ – хавфсиз ҳаёт. Ўзбекистон йўлларида “йўқолиб кетадиган” чизиқлар ҳақида

11:14 / 16.06.2025
Йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги маълум қилинди

14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?

22:06 / 13.05.2025