Иқтисодиёт | 18:42 / 07.04.2025
5459
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 48 млрд долларга етди

2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 47,85 млрд долларга етди. Бу рекорд кўрсаткичдир. Захираларнинг кескин ошишига жаҳон бозорида олтиннинг қимматлашгани ва ўзининг тарихий максимум нархларини бир неча маротаба янгилагани асосий омил бўлди.

Фото: Getty Images

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 апрел ҳолатига 47,85 млрд долларни ташкил этиб, 1 март ҳолатига нисбатан 2,9 млрд долларга ошди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтириб ўтилган

Ўтган ойда хорижий валюта захиралари 883 млн долларга ошди — 9,53 млрд доллардан 10,41 млрд долларгача. Ўз навбатида, захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 12,2 млн троя унциядан 11,8 млн троя унциягача камайган бўлса-да, қиймати 34,8 млрд доллардан 36,8 млрд долларгача ошган. Бунга март ойида олтин нархлари 9,6 фоизга ўсиб, ой охирида 1 троя унцияси учун 3120 долларгача етгани сабаб бўлди.

Бундан ташқари, ўтган йилдан Марказий банк активларни диверсификация қилиш доирасида хорижий қимматли қоғозларни сотиб олишни ҳам бошлаганди. Март ойи якунига келиб захирадаги бундай қимматли қоғозлар ҳажми 203 млн долларга етган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти