Британиянинг гуманитар ёрдамни қисқартириши бутун дунё бўйлаб 55,5 млн кишига таъсир қилади
Натижада 12 млн киши тоза ичимлик сув ёки санитариядан, 2,9 млн бола эса муносиб таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Фото: Getty images
Буюк Британия томонидан халқаро ёрдамнинг кескин қисқартирилиши дунёдаги энг камбағал 55,5 миллион кишини зарур ресурслардан маҳрум қилади. Бу ҳақда Save the Children халқаро хайрия ташкилоти тадқиқотларига таяниб The Independent хабар берди.
Буюк Британия томонидан кўрсатиладиган халқаро ёрдам бирмунча вақтдан бери камайиб бормоқда ва ҳукумат режаларига кўра, бу борадаги кўрсаткичлар 2027 йилда 9,22 миллиард фунт стерлингни ташкил этади (2023 йилда 15,3 миллиард фунт стерлинг бўлган). Бу мамлакат ЯИМнинг 0,3 фоизини ташкил қилади ва охирги чорак асрдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Ҳукумат манбаларидан тўпланган маълумотларга кўра, харажатларнинг қисқартирилиши сабаб 2027 йилда бутун дунё бўйлаб тахминан 10,3 миллион инсонга ёрдам кўрсатилади — 2019 йилда мазкур кўрсаткич 65,8 миллион кишини ташкил этган.
Хайрия ташкилотининг баҳолашича, 12 миллион киши тоза ичимлик сув ёки санитариядан, 2,9 миллион бола эса муносиб таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлади. Бундан ташқари, Британия гуманитар ёрдамини — озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб пул кўринишидаги субсидияларни олувчилар сони 9,9 миллиондан 2,1 миллионгача қисқаради.
Шу билан бирга, газетанинг қайд этишича, айрим дастурлар, жумладан, кўп томонлама иқлим лойиҳалари ҳамда Ғазо, Судан ва Украинага кўратиладиган ёрдамлар қисқармайди. Ташқи ишлар вазирлигининг халқаро ёрдамларни бошқаришга масъул идораси ушбу дастурларни «асосий устувор йўналишлар» рўйхатига киритган — уларнинг бюджетлари ҳар қандай шароитда ҳам қисқартирилмаслиги керак.
Мавзуга оид

01:01 / 17.04.2025
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

08:59 / 15.04.2025
Британия разведкаси Россиянинг 2025 йилдаги йўқотишларини тахмин қилди

18:55 / 13.04.2025
Британия ЕИдан гўшт ва сут маҳсулотлари олиб кирилишини тақиқлади

16:04 / 10.04.2025