Британия разведкаси Россиянинг 2025 йилдаги йўқотишларини тахмин қилди
Буюк Британия разведкаси 14 апрел куни 2025 йилдаги Россия армиясининг тирик кучдаги йўқотишлари бўйича ўз тахминий таҳлилларини эълон қилди.

Фото: Alexander Avilov / Moskva News Agency
Британия разведкасининг баҳолашича, 2025 йил ҳолатига кўра, Россия Украинага қарши урушда тахминан 138 минг нафар ҳалок бўлган ва яраланган ҳарбий хизматчисини йўқотган бўлиши мумкин.
Шунингдек, кенг кўламли босқин бошланган 2022 йилдан бери Россия армиясининг умумий йўқотишлари 920 минг нафардан ошгани қайд этилган.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига таяниб, Британия разведкаси март ойида Россиянинг ўртача кунлик йўқотишлари тахминан 1300 нафарни ташкил этганини қайд этди.
Ушбу кўрсаткич 2025 йил февралидаги 1250 нафарлик йўқотишлардан ортиқ, бироқ 2024 йил охиридаги юқори кўрсаткичлар — кунига деярли 1600 нафардан паст даражада қолмоқда.
Таҳлилда таъкидланишича, йўқотишлар даражаси 2025 йил апрели бошларида ҳам ўсишда давом этмоқда. Бу эса, эҳтимол, Россия томонидан фронт чизиғи бўйлаб ҳужумлар фаоллашганидан далолат беради.
«Россия қўшинлари, эҳтимол, йил бошидаги нисбатан сокин даврдан сўнг ҳужумкор ҳаракатлар темпини тиклашга уринаётган бўлиши мумкин», — дея хулоса қилган Британия разведкаси.
Шунингдек, фронт чизиғи нисбатан ўзгаришсиз қолганига қарамасдан, 2025 йилдаги Россия армияси йўқотишлари 2024 йил баҳорига нисбатан анча юқори экани, ўшанда кунлик йўқотишлар камдан кам ҳолларда 1000 нафардан ошгани қайд этилган.
Таҳририятдан: урушдаги статистик маълумотлар жанг олиб бораётган томонларнинг пропагандаси бўлиши эҳтимоли ва рақамларни тасдиқлаб бўлмаслиги сабабли ишончли ҳисобланмайди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20 / 10.05.2025
Мавзуга оид

22:28 / 10.05.2025
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди

20:58 / 10.05.2025
Келлог 30 кунлик оташкесимдан кейин Украина можаросига барҳам берилишини айтди

19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди

17:15 / 10.05.2025