Ерокомиссия АҚШдан импорт қилинадиган гўшт, кийим-кечак ва ҳожатхона қоғозига жавоб божлари жорий этади
Янги божлар икки босқичда кучга киради: бир қисми 15 апрелда, қолганлари эса бир ойдан кейин.

Фото: Reuters
Европа комиссияси 7 апрел куни ЕИ давлатларига қўшимча божлар жорий этиладиган Америка товарлари рўйхатини таклиф қилади. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ томонидан пўлат ва алюминий импортига жорий этилган 25 фоизли божларга жавобан шундай чора кўрилмоқда.
Агентликка кўра, божларни АҚШнинг қуйидаги маҳсулотларига нисбатан жорий этиш таклиф қилинмоқда:
- Гўшт;
- Дон маҳсулотлари;
- Вино;
- Ёғоч маҳсулотлари;
- Кийим-кечак;
- Сақичлар;
- Тишни тозалашга мўлжалланган иплар;
- Чангютгичлар;
- Ҳожатхона қоғози.
Жавоб чораларига оид овоз бериш жараёни 9 апрел куни ўтказилиши кутилмоқда ва катта эҳтимол билан улар маъқулланади. Янги божлар икки босқичда кучга киради: бир қисми 15 апрелда, қолганлари эса бир ойдан кейин.
Март бошида АҚШ президенти Доналд Трамп Европа Иттифоқидан импорт қилинадиган пўлат ва алюминийга нисбатан 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди. Шундан кейин Еврокомиссия Америка импортига қарши жавоб божлари жорий этилишини билдирди. ЕК раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШ «28 миллиард доллар миқдоридаги тарифларни қўллаётгани» сабаб ЕИ «26 миллиард еврога тенг жавоб чоралари» кўришини маълум қилди.
Ўз навбатида Евроиттифоқ Америкадан импорт қилинадиган виски, мототцикл ва қайиқ моторларига 50 фоизли божлар жорий этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бунга жавобан Трамп ЕИдан импорт қилинадиган ҳар қандай турдаги алкогол маҳсулотларига 200 фоизли божлар қўллаш билан таҳдид қилди. Кўп ўтмай Евроиттифоқ Америка импортига қарши чоралар кўришни апрель ўрталарига қадар кечиктирди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 3 апрел куни АҚШ ташқи савдо ҳамкорларига нисбатан «ўзаро» божлар жорий этилишини эълон қилди (рўйхатга жами 185 давлат киритилган). Божларнинг минимал базавий даражаси 10 фоизни ташкил қилади, бироқ бир қатор мамлакатлар учун божлар алоҳида ҳисобланади. Масалан, Хитой учун божлар 34 фоиз, Европа Иттифоқи учун — 20 фоиз, Япония учун — 24 фоиз бўлади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рамштайн»: Украина 21 млрд евролик ҳарбий ёрдам олади
Жаҳон | 08:01
-
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Жаҳон | 01:04
-
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Жаҳон | 00:32
-
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Фан-техника | 00:20
Мавзуга оид

08:03
Европа Трампни Украинага хавфсизлик кафолати беришга кўндириш режасини тайёрламоқда — Bloomberg

20:19 / 11.04.2025
Трамп Россияни Украина билан урушни тугатиш учун «ҳаракатни бошлашга» чақирди

19:30 / 11.04.2025
Трамп авжига чиқмоқда: «Божлар уруши»да АҚШ Хитойни енга оладими?

18:10 / 11.04.2025