Россияда туғилиш даражасини ошириш мақсадида болалар буюмларини ижарага бериш бошланади
Ижарага бериладиган буюмлар орасида аравачалар, каравотлар, стуллар бор бўлиб, улардан фойдаланиш шартлари ҳудудга қараб фарқланади.

Фото: mskagency.ru
Россиянинг 16 та минтақаси давлат харидлари портал орқали болалар товарларини харид қилиш учун 144 та ариза қолдирди, деб хабар бермоқда «Вёрстка». Бирламчи зарур буюмлар — болалар аравачалари, каравотлар, манежлар, овқатлантириш стуллари, овқатлантириш учун мўлжалланган стулчалар — ижарага бериш пунктларида бепул вақтинчалик фойдаланиш учун тақдим этилади. Ушбу чора-тадбирлар туғилиш даражасини рағбатлантиришга қаратилган.
Ёрдам қуйидаги тоифадаги фуқаролар учун мўлжалланган: фарзандли бўлган талаба аёллар, кўп фарзандли оилалар, кам таъминланганлар, ногирон фарзанди бор оилалар ҳамда Украинага бостириб киришда қатнашган шахсларнинг оилалари. Шартномаларнинг умумий қиймати 143 миллион рублдан ошади. Ҳар бир лот нархи сотиб олинаётган маҳсулот ҳажмига боғлиқ бўлиб, бир неча минг рублдан 30 миллион рублгача ўзгаради.
Дастурда иштирок этаётган ҳудудлар: Ростов, Саратов, Волгоград, Ярославл, Киров, Вологда, Тула, Орлов, Курск, Ленинград, Калининград, Магадан областлари, Ставропол ўлкаси, Марий Эл, Чувашия ва Шимолий Осетия республикалари. Ҳар бир ҳудудда ўз нарх мезонлари белгиланган. Масалан, Ростов-Донда болалар каравоти 17,5 минг рублга, Шимолий Осетияда эса 8 минг рублга харид қилиш режалаштирилган.
Ижарага берилаётган болалар буюмларидан фойдаланиш шартлари ҳам ҳудудга қараб фарқланади. Вологдада болалар аравалари ва овқатлантириш стуллари бир йил муддатга, Чувашияда эса олти ойга берилади. Ростов вилоятида эса учта буюмни исталган муддатга олишга рухсат этилади.
Биринчи тендерлар 2024 йил декабрида эълон қилинган, аммо асосий буюртмалар 2025 йил мартида, ҳукумат томонидан «Оила ва демографик сиёсатни амалга ошириш, кўп фарзандлиликни қўллаб-қувватлаш стратегияси» тасдиқлангандан сўнг жойлаштирилган. Ҳужжат расман қабул қилингач, 130 та ариза асосида болалар маҳсулотларини харид қилиш жараёни бошланган. Ижарага бериш пунктлари ташкил этиш ташаббуси мамлакатдаги демографик вазиятни яхшилаш чоралари доирасида қабул қилинган.
Ростат маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакатда атиги 1,2 миллион бола туғилган — бу ўтган йилга нисбатан 3,4 фоизга кам. Бу 1999 йилдан бери энг паст кўрсаткич. Агар 1990 йиллар статистикаси бўйича ҳисоблаб, Чеченистон ва аннексия қилинган Қрим маълумотларини чиқариб ташланса, бу охирги 200 йилдаги энг паст туғилиш даражаси ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Бавария" ўз уйида "Интер"га енгилди
Спорт | 01:57
-
Трампнинг бойлиги ўзи жорий этган божлар сабаб 500 млн долларга камайди
Жаҳон | 00:56
-
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
Жаҳон | 00:24
-
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
Ўзбекистон | 23:55 / 08.04.2025
Мавзуга оид

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

08:28 / 05.04.2025
Европа ва Канада Путиндан АҚШ таклифига дарҳол жавоб беришни талаб қилмоқда

08:14 / 05.04.2025
«Россия оташкесимга тайёргарлик кўраётганининг аломати йўқ» — НАТО разведкаси

00:50 / 05.04.2025