Yashil Meros: Ҳар бир Click фойдаланувчиси Ўзбекистонни кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўша олади

Фото: Click
Click барча фойдаланувчилар учун “Yashil Meros” экологик платформасини очди. Эндиликда иловадаги одатий ҳаракатлар орқали экобаллар тўплаб, фойдаланувчилар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дарахт экишлари мумкин бўлади. Яшил Мерос лойиҳасининг мақсади – келажак авлодлар учун тоза ҳаво ва яхши экологияни таъминлашдир.
Қандай қатнашиш мумкин?
Ўзбекистонни кўкаламзорлаштириш дастурида иштирок этиш учун Click SuperApp иловасидаги Yashil Meros miniapp’га кириш керак. Платформада интерактив ўйин механикаси қўлланилади. Фойдаланувчилар экобалларни сайёрамизни асрашга ёрдам берадиган оддий кундалик ҳаракатлар учун олишади – электрон тўловлар ва онлайн ўтказмаларни амалга ошириш, шахсий автомобил ўрнига жамоат транспортидан фойдаланиш, чиқиндиларни олиб кетиш хизматига ўз вақтида тўлов қилиш.
Ҳар бир шундай ҳаракат учун экобаллар тақдим этилади. Ушбу баллар ёрдамида иловада интерактив дарахт ўстириш мумкин. Аввал уруғ харид қилиб экиш, кейин эса ҳар куни уни суғориб, парвариш қилиш керак. Виртуал дарахт ўсгач, иловада “Дарахт экиш” тугмаси пайдо бўлади – ундан кейин лойиҳа жамоаси фойдаланувчи танлаган ҳудудда ҳақиқий дарахт экади. Бу ҳудуд фойдаланувчининг яшаш жойи ёки яқинлари истиқомат қиладиган жой бўлиши мумкин.
Дарахт экиш учун фойдаланувчи экобалларни тақдим этувчи ҳаракатларни мунтазам бажариши лозим. Масалан, ҳар куни жамоат транспортидан кунига икки марта фойдаланиш, ҳафтасига бир ёки икки марта мобил илова орқали харидларни тўлаш, ойига бир неча марта онлайн ўтказмалар амалга ошириш, электрон ҳамённи тўлдириш ва чиқинди олиб кетиш хизматига тўлов қилиш. Буларнинг барчаси экобаллар тўплашга ва натижада дарахт экиш орқали Ўзбекистоннинг кўкаламзорланишига ҳисса қўшишга ва экологик одатларни шакллантиришга ёрдам беради.
Нима учун бу муҳим?
Ҳар бир ўзбекистонлик фарзандларига энг яхшисини беришга ҳаракат қилади – уларни зарур нарсалар билан таъминлаш, уй қуриш. Аммо агар келажакда фарзандларимиз тоза ҳаводан нафас ололмаса, барча ҳаракатларимиз беҳудадир.
Биз Тошкентни яшил шаҳар сифатида кўришга одатланганмиз. Бугунги кунда дам олаётган боғларимиз ва табиат масканлари – аждодларимиздан бизга қолган меросдир. Энди навбат бизга – биз ҳам кейинги авлодлар учун яшил мерос қолдиришимиз керак. Бунга фақат давлат дастурлари ва бизнесни қўллаб-қувватлаш орқали эришиб бўлмайди. Биз тоза муҳитда яшашимиз учун ҳар бир ўзбекистонлик атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиши лозим.
Шаҳар муҳитига кўкаламзорлик жуда ҳам керак. Дарахтлар ҳавони тозалайди, ҳароратни пасайтиради, соя беради ва карбонат ангидрид чиқиндиларини мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Масалан, битта катта дарахт йилига 125 кг кислород ишлаб чиқаради ва 22 кг карбонат ангидридни ютади, бу эса автомобилнинг 880 км йўл босишдаги чиқиндиларини нейтраллаштиради.
Yashil Meros – нафақат дарахт экиш, балки атроф-муҳитни яхшилашга ёрдам берадиган кунлик одатларни шакллантириш учун қулай воситадир.
Yashil Meros – бўлимига ўтиш.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурхондарёда кузатилган сел кичик талафотлар келтирди
Жаҳон | 14:22
-
Трампни қўллаган бадавлат америкаликлар ҳам энди ундан дарғазаб
Жаҳон | 14:11
-
Япония Ўзбекистонда фармацевтика заводи қуришни режалаштиряпти
Иқтисодиёт | 14:08
-
Ғазода истеҳкомлар қураётган Исроил, Украинада янги ҳудудларга ҳужум бошлаган Россия ва Хитойга 125 фоизли бож жорий этган Трамп — кун дайжести
Жаҳон | 13:43
Мавзуга оид

13:27 / 11.07.2023
«Рухсатимизсиз бирлашишса, жазога тортамиз» – Рақобат қўмитаси раиси Uzum ва Click бирлашуви ҳақида

19:00 / 17.06.2023
Арзонлашган “растаможка”, сотилган Ипотекабанк, Uzum ва Click бирлашуви – иқтисодий таймлайн

16:10 / 12.06.2023
Uzum ва Click бирлашиши ҳақида эълон қилинди

15:00 / 14.02.2020