Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
Трамп томонидан жорий қилинган тарифларга қарши жавоб чоралари ваъда қилинди.

Фото: Reuters
Хитой АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан жорий қилинган янги бож тарифларига норозилик билдирди.
Хитой Савдо вазирлиги баёнотида Пекин бу қарорга қатъиян рози эмаслигини ва ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қатъий қарши чоралар кўриш ниятида эканлиги таъкидланади.
«Қўшма Штатларда «ўзаро тарифлар» деб аталадиган сиёсат субъектив ва бир томонлама баҳолашга асосланган ва халқаро савдо қоидаларига мос келмайди. Бу бир томонлама иқтисодий мажбурлаш намунасидир. Бундай ҳаракатлар нафақат Қўшма Штатларга зарар етказади, балки жаҳон иқтисодиёти ривожланиши ва таъминот занжирлари барқарорлигига таҳдид солади», дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Хитой томони Америка Қўшма Штатлари «ўзаро» баҳонасида барча савдо ҳамкорлари учун тарифларни оширганини ва шу билан кўп йиллик савдо музокаралари давомида эришилган манфаатлар мувозанатини эътиборсиз қолдирганини таъкидлади.
«Тарих божларни ошириш Америка муаммоларини ҳал қилмаслигини исботлайди. Савдо урушларида ғолиблар йўқ, протекционизм эса ечим эмас», дейилади баёнотда.
Хитой Қўшма Штатларни бир томонлама тариф чораларини бекор қилишга ва савдо ҳамкорлари билан келишмовчиликларни тенг мулоқот орқали ҳал қилишга чақирди.
АҚШ Хитой товарларига 34 фоизлик бож жорий қилди. АҚШ президенти Доналд Трамп 4 апрелдан бошлаб бошқа давлатларга «ўзаро тарифлар» қўллашни бошлашини маълум қилди. Асосий тариф ставкаси 10 фоиздан ортиқ бўлади, қўшимча божлар эса барча чекловлар, шунингдек, ноҳақ рақобат кўринишларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатга қараб жорий этилади.
Шунингдек, Европа Иттифоқи ҳам АҚШ тарифларига қарши чораларни тайёрламоқда. Бу ҳақда Еврокомиссия (ЕК) президенти Урсула фон дер Ляйен айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг барча мамлакатлар, жумладан, Европа Иттифоқи товарларига божлар жорий этиш ҳақидаги қарори жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба беради.
ЕК раҳбарининг эслатишича, ЕИ ҳар доим АҚШ билан савдо тўсиқларини бартараф этиш бўйича музокараларга очиқ.
«Шу билан бирга, биз қарши чоралар кўришга тайёрмиз. Биз пўлат тарифларига жавобан биринчи пакетни тайёрламоқдамиз. Агар музокаралар муваффақиятсизликка учраган тақдирда биз ўз манфаатларимиз ва бизнесимизни ҳимоя қилиш учун қўшимча чора-тадбирларни тайёрлаяпмиз», деди у.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Бавария" ўз уйида "Интер"га енгилди
Спорт | 01:57
-
Трампнинг бойлиги ўзи жорий этган божлар сабаб 500 млн долларга камайди
Жаҳон | 00:56
-
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
Жаҳон | 00:24
-
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
Ўзбекистон | 23:55 / 08.04.2025
Мавзуга оид

20:57 / 08.04.2025
Хитой АҚШ вице-президентини «жоҳил ва одобсиз» деб атади

17:37 / 08.04.2025
Трамп рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини эълон қилди

17:07 / 08.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ноқонуний иммиграцияга қарши курашдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди

16:50 / 08.04.2025