Трамп Маскни Оқ уйдан бўшатади — Politico

Фото: Matt Rourke/AP
АҚШ президенти Доналд Трамп ўз ёрдамчилари ва вазирларига яқин кунларда Илон Маск бошқарув бўйича шерик лавозимини тарк этади, деб айтган. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.
Нашр манбалари маълум қилишича, Трамп Маскдан ва унинг Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE — Department of Government Efficiency initiative)ни ташкил этиш ташаббусидан мамнун. Бироқ манбаларнинг таъкидлашича, Трамп ва Маск шундай хулосага келишганки, Маск ўз бизнесига қайтиши ва ёрдамчи ролни ўз зиммасига олиши вақти етиб келган.
Эҳтимол, Маскнинг «чекиниши» Трамп маъмуриятидаги айрим инсайдерлар ва кўплаб ташқи иттифоқдошлар унинг ноаниқ хулқ-атворига нисбатан муҳокамалар кучайган бир пайтга тўғри келди. Улар Маскни ортиқча сиёсий вазнга эга инсон сифатида кўра бошлашган. Бу, айниқса, Маск фаол қўллаб-қувватлаган консерватив судя Висконсин Олий судидаги ўрин учун курашда 10 фоиз фарқ билан мағлуб бўлганидан сўнг яққол намоён бўлди.
Нашрнинг бир манбаси таъкидлашича, Маск эҳтимол ўзининг расман бўлмаса-да, маслаҳатчи сифатидаги ролини сақлаб қолади ва вақт-вақти билан Оқ уйда пайдо бўлиб туради. Яна бир манбанинг огоҳлантиришича, агар кимдир Маск Трампнинг орбитасидан бутунлай йўқолади, деб ўйласа адашади.
Инсайдерларнинг айтишича, ўтиш даври, эҳтимол, Маскнинг «махсус давлат хизматчиси» мақомидаги муддатининг тугаши билан мос келади. Бу мақом уни айрим этика ва манфаатлар тўқнашуви қоидаларидан вақтинча озод қилган эди. Кутилишича, ушбу 130 кунлик давр май охири ёки июн бошларида тугайди.
Трамп маъмуриятидаги Маск тарафдорлари ўтиш вақти келганини таъкидлашмоқда. Уларга кўра, Маск ҳукумат идораларида ҳали ҳам кўп нарсани қисқартира олади.
Бироқ кўпчилик таъкидлашича, Маск — бу ноаниқ, назорат қилиб бўлмайдиган куч бўлиб, у ўз режаларини вазирлар кабинетининг котиблари ва Сюзи Уайлс бошчилигидаги Оқ уй бошқарув гуруҳига ҳар доим ҳам тўлиқ етказа олмайди. Айниқса, гап Маскнинг ўз ижтимоий тармоғи Х (Twitter)даги изоҳларига бориб тақалади.
Нашр ёзишича, Трамп Маскнинг ўтишини маъмурияти билан ўтказилган бир йиғилишда муҳокама қилган. Бироқ яқин кунларда Трамп журналистлар олдида чиқиш қилиб, Маскка қилган ишлари учун миннатдорлик билдирган ва уни «ватанпарвар» ҳамда «менинг дўстим», деб атаган.
Трамп журналистларга шундай деганди: «Пайти келиб, Илон ўз компаниясига қайтишни хоҳлайди. Мен уни имкон қадар узоқроқ ушлаб тураман».
Бироқ Трампга яқин кўпчилик атрофидагилар Маск тез орада Трамп томонидаги марказий ролдан четлашишидан ором олаётганини ва DOGE департаментининг — дам олиш кунларида электрон почта орқали федерал ходимлардан ўз фаолияти натижаларини қайта ҳисоблаб чиқишни талаб қилишдан тортиб, Эбола профилактикаси дастурларини тасодифий қисқартиришгача — турли кутилмаган ҳаракатлари ниҳоят тўхташи мумкинлигини ҳис қилмоқдалар.
Бу орада Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт Politico нашри Илон Маскнинг DOGE департаментини тарк тиши тўғрисидаги хабарини «ахлат» деб атади.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Бавария" ўз уйида "Интер"га енгилди
Спорт | 01:57
-
Трампнинг бойлиги ўзи жорий этган божлар сабаб 500 млн долларга камайди
Жаҳон | 00:56
-
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
Жаҳон | 00:24
-
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
Ўзбекистон | 23:55 / 08.04.2025
Мавзуга оид

00:56
Трампнинг бойлиги ўзи жорий этган божлар сабаб 500 млн долларга камайди

17:37 / 08.04.2025
Трамп рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини эълон қилди

16:50 / 08.04.2025
Трампнинг савдо уруши. Бу жаҳон иқтисодиётини таназзулга олиб келадими?

15:55 / 08.04.2025