Спорт | 18:22 / 03.04.2025
7678
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади

Ўзбекистон миллий жамоаси сўнгги 9 йилликдаги энг яхши натижасини қайд этди.

Фото: Tribuna.uz

ФИФА расмий сайти 2025 йил март ойи якунларига кўра миллий жамоалар рейтингини янгилади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси рейтингда бир поғона кўтарилиб, 57-ўринни эгаллади.

Бу миллий жамоа учун сўнгги 9 йилликдаги энг яхши натижадир. Бунгача жамоа 2016 йилда Самвел Бабаян бошқаруви даврида рейтингда 48-ўрингача чиққанди.

Жорий йил январидан Тимур Кападзе бош мураббийлик қилаётган жамоа март ойида ЖЧ-2026 саралаш босқичида Қирғизистон устидан ғалаба қозонди (1:0), Эрон билан сафарда дуранг натижа (2:2) қайд этди.

ЖЧ саралаши доирасида ноябр ойида Қатарга ютқазган (2:3) ва КХДР устидан ғалабага эришган (1:0) жамоа 2024 йилни рейтингда 58-ўринда якунлаганди.

ФИФА рейтингида Аргентина миллий жамоаси 1-ўринда бормоқда, Испания Францияни (3-ўрин) ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилган. Кейинги ўринларни Англия, Бразилия, Нидерландия, Португалия, Белгия, Италия ва Германия банд этган.

Осиё жамоалари орасида Ўзбекистон вакиллари 6-ўринга кўтарилди. Япония қитъада пешқадам саналади (15-ўрин). Осиё вакиллари орасида кучли ўнликдан шунингдек Эрон (18), Жанубий Корея (23), Австралия (26), Қатар (55), Ироқ, Саудия Арабистони (58), Ироқ (59), Иордания (62) ва БАА (65) жамоалари бор.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА рейтингидаги энг яхши натижаси – 45-ўрин бўлиб, бу 2006-2007 йилларда қайд этилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти