Марказий Осиё–Евроиттифоқ саммитининг илк кунида қандай расмий тадбирлар ўтказилди?
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Самарқандда ўтаётган I Марказий Осиё – Европа Иттифоқи саммитининг илк куни воқеалари ҳақида ахборот берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Унинг сўзларига кўра, барча иштирокчи делегациялар Самарқандга йиғилган. Европа Кенгаши ва Европа Комиссияси президентлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг бешта республикаси президентлари шулар жумласидан.
“Давлатимиз раҳбари Европа Иттифоқи етакчилар Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен хоним билан алоҳида учрашувлар, кейин қўшма таркибда музокаралар ўтказди. Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало савдо, иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
ЕИнинг бош институтлари раҳбарлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурини, шунингдек, Марказий Осиёда яхши қўшничилик, ишонч ва шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатини юксак баҳоладилар ва қатъий қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.
Томонлар инновациялар, яшил энергетика, тоғ-кон тармоғи, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суришга келишиб олдилар.
Ўртамизда мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва кўп қиррали шерикликнинг рамзи сифатида президентимиз ва Европа Иттифоқи етакчилари дарахт экдилар”, – деди Шерзод Асадов.
Президент матбуот котибига кўра, саммитнинг ишбилармонлик дастури ҳам бор: унинг доирасида Шавкат Мирзиёев Европа Тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашди.
Шунингдек, Европа Инвестиция банкининг минтақавий офисини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланди.
Саммитнинг илк кунида Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказиб, икки томонлама муносабатлар ва эртанги саммитга алоқадор долзарб масалаларни муҳокама қилди.
Саммитнинг асосий тадбирлари эртага бўлиб ўтади.
“Якунда саммитнинг энг муҳим натижаси – Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида конструктив мулоқотни кенгайтиришга, барча йўналишлардаги ҳамкорликка кучли суръат бағишлаб, муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқадиган Самарқанд декларацияси имзоланиши кутилмоқда”, – дея маълум қилди Асадов.
Шундан кейин делегациялар раҳбарлари Самарқанд иқлим форумининг ялпи сессиясида иштирок этади. Асосий эътибор экологик таҳдидларга қарши курашиш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Спорт | 01:32
-
Сурияда ҳали ҳам 100 дан ортиқ кимёвий қурол омборлари мавжуд — NYT
Жаҳон | 00:59
-
Хитойда собиқ «иқтисодиёт қироли»нинг ўғлига қарши тергов бошланди
Жаҳон | 00:38
-
Ерокомиссия АҚШдан импорт қилинадиган гўшт, кийим-кечак ва ҳожатхона қоғозига жавоб божлари жорий этади
Жаҳон | 23:36 / 06.04.2025
Мавзуга оид

22:59 / 05.04.2025
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести

18:50 / 05.04.2025
Фото: Самарқанддаги халқаро тадбирлар қандай ўтди?

14:26 / 05.04.2025
Сабри тугаётган Трамп, бемисл божлар ва Самарқанд саммити — геосиёсий ҳафта таҳлили

10:44 / 05.04.2025