Испания кубоги. «Барселона» «Атлетико»ни яримфиналда қолдириб кетди. Финалда «Эл Класико» бўлади

Фото: Marca
Испания кубоги. Яримфинал. Жавоб учрашуви
«Атлетико» – «Барселона» – 0:1
Гол: Ферран Торрес, 27.
«Атлетико»: Муссо, Хименес, Мандава (Галан, 46), Аспиликуэта (Лангле, 46), Ле Норман, Лоренте, Де Паул, Барриос, Симеоне (Серлот, 46), Гризманн (Рикелме, 81), Алварес.
«Барселона»: Шенсни, Кунде, Кубарси (Гарсия, 58), Мартинес, Балде, де Йонг, Фермин Лопес (Араухо, 58), Педри, Ямал (Мартин, 86), Рафиня, Торрес (Левандовски, 74).
Биринчи учрашув – 4:4.
Испания кубоги яримфинал жавоб учрашувида «Барселона» меҳмонда «Атлетико Мадрид» жамоасига қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 27-дақиқада киритилди — Ламин Ямалнинг узатмасини Ферран Торрес голга айлантирди. Жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув 4:4 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.
Шу тариқа, «Барселона» Испания кубоги финалига йўл олди. Каталонияликлар ҳал қилувчи ўйинда «Реал Мадрид» билан тўқнаш келади. Мадридликлар эса ўз навбатида «Реал Соседад» устидан ғалабага эришган эди.
Финал учрашуви 26 апрел куни Севильядаги «Ла Картуха» стадионида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди
Иқтисодиёт | 17:09 / 05.04.2025
Мавзуга оид

12:41 / 06.04.2025
«Реал» ҳам, «Барса» ҳам чемпионлик пойгасида қоқилди. Кун ўйинлари

12:09 / 31.03.2025
«Сити» кубок сари кетмоқда, «Барса» рақибларга даҳшат солмоқда. Кун ўйинлари

11:46 / 28.03.2025
«Барса» йирик ғалабага эришди ва яна «Реал»дан узоқлашди

16:18 / 17.03.2025