Тошкентда минивэнларда ўзини ўзи банд қилувчи тарзида такси фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади
Шунингдек, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга йўлнинг "А" белгиси билан ажратилган бўлагида ҳаракатланишга рухсат берилмоқда.

Иллюстратив фото
«Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
- йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;
- аэропортлар, темирйўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;
- йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.
Бундан ташқари, 2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида турлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга ҳамда юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида (микроавтобус) ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.
Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчиларга лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМ 3 баробари (ҳозирда 1 млн 125 минг сўм) миқдорида ундирилади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рамштайн»: Украина 21 млрд евролик ҳарбий ёрдам олади
Жаҳон | 08:01
-
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Жаҳон | 01:04
-
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Жаҳон | 00:32
-
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Фан-техника | 00:20
Мавзуга оид

11:02 / 10.04.2025
Мева-сабзавот маҳсулотлари соҳасида айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

12:33 / 09.04.2025
ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

15:54 / 03.04.2025
Нега қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқ бекор қилиняпти?

15:16 / 03.04.2025