Андижонда Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 16 ёшли болани уриб юборди
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хабар беришича, ҳодиса 30 март куни соат 16:11 ларда Хўжаобод тумани “Саноатчилар” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро автомобил йўлида содир бўлган.

Фото: Видеодан кадр
“Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси светофор билан тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2009 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган”, — дейилади бошқарма хабарида.
Таъкидланишича, бола тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган. Унинг аҳволи ҳақида батафсил маълумот келтирилмаган.
Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган мазкур ЙТҲ видеосида бола светофорнинг яшил чироғида йўлни кесиб ўтаётганлиги кўринади.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани қайд этилган.
Мавзуга оид

18:19 / 07.04.2025
“Ҳар бирига минг доллар” – Андижонда пул эвазига фуқароларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган таксичи қамалди

17:54 / 05.04.2025
Яна Наманган: машинани ижарага олган ўқувчилар аянчли ЙТҲга учради

17:46 / 04.04.2025
Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

15:52 / 01.04.2025