“Ҳар бирига минг доллар” – Андижонда пул эвазига фуқароларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган таксичи қамалди
Андижон шаҳрида таксичилик қилувчи шахс Россия фуқароси билан тил бириктириб, ўзбекистонликларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган. У ҳар бир ёлланган шахс учун 1000 долларгача олишга келишган. Сўнгра машинасига чиққан йўловчиларга агар урушга борса катта миқдорда пул тўланиши ҳамда турли имтиёзларга эга бўлишини айтиб, уларни қизиқтирган. Таксичи ёлланган фуқарони Россияга жўнатаётганда аэропортда тезкор тадбирда ушланган.

Сергей Бобылев / Спутник / РИА Новости / Profimedia
Андижон шаҳрида яшовчи шахс Ўзбекистон фуқароларини Россия-Украина урушига ёллашга уриниб келгани маълум бўлди. Суд ҳукми билан у жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд ҳукмида келтирилишича, Андижон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган Фурқатбек Ҳасанов таксичилик фаолияти билан шуғулланган. У россиялик “Дмитрий Робертович” исмли шахс билан Ўзбекистон фуқароларини Россия-Украина урушига ёллаш бўйича жиноий тил бириктирган. Фурқатбек Ҳасанов урушга ёлланган ҳар бир ўзбекистонлик учун 1000 доллар олиш бўйича келишувга эришган.
Шундан сўнг, такси ҳайдовчиси 2024 йилнинг июл ойида Ўзбекистон фуқаролари Ф.Н., Ж.И., Б.Ж., тергов ва судда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган «Шахзод» ва «Шукрулло» исмли шахслар ва бошқаларни ёллашга уринган. Фурқатбек Ҳасанов машинасига йўловчи сифатида минган одамларга Россия-Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларда Россия томонидан иштирок этишса катта миқдорда пул, Россия давлати фуқаролиги ҳамда кўплаб имтиёзлар берилишини айтган.
Аксарият фуқаролар таксичининг “ширин ваъдалари”га учмаган бўлса-да, бунга қизиқиш билдиргани ҳам топилган. Жумладан, Фурқатбек Ҳасанов фуқаро Ф.О.ни ёллаб, чипта олиб берган ҳолда уни Россияга жўнатиб юбормоқчи бўлганида Фарғона халқаро аэропортида ушланган.
Фурқатбек Ҳасанов судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирган.
“2010 йилда Россияга бориб, тиш ювиш пастаси ишлаб чиқарувчи заводда ишладим. Завод раҳбари Дмитрий Робертович билан яқиндан танишиб қолдим. 2023 йил декабр ойи ўрталарида Дмитрий Робертович WhatsApp орқали қўнғироқ қилиб, Россия ва Украина ўртасида қуроллари тўқнашувлар бўлган ҳудудларга бориб нон ёпишни ёки қурилиш ишларида ишлаш мумкинлигини маълум қилди. Унга Россияга боришга депортациям борлигини, бошқа Ўзбекистон фуқароларини топиб, уларни ишга жалб қилиш мумкинлигини айтдим.
Машинамга йўловчи бўлиб чиққан ва чет давлатларда ишлаш нияти бор шахсларга Дмитрий томонидан ваъда қилинган иш ва таклифларни айтиб, бир нечта шахслар билан телефон рақамимни алмашдим. Уларга Россияда яхши иш борлигини, ҳеч қандай харажати йўқлигини, Россия ва Украина ўртасида уруш бўлиб ўтган жойларда тозалов, атрофни қўриқлаш ишлари бўлишини, ҳарбий кийим, қурол ва офицер унвони тақдим этилишини, 6 ойга шартнома тузилишини, ойига 2500-3000 доллар ойлик ҳамда турли имтиёзлар берилишини, хусусан, Россия фуқаролигини олишлари ҳам мумкинлигини айтдим.
Дмитрий Робертович ҳар бир юборган одамим учун 400 доллардан 1000 долларгача пул тўланиши ҳақида вада қилди”, деган Фурқатбек Ҳасанов ўз кўрсатмасида.
Таксичи қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ушбу ҳаракатлари жиноят эканини тушунмаганини билдириб, суддан енгиллик сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани судининг ҳукми билан Фурқатбек Ҳасанов Жиноят кодексининг 25,154-моддаси 2-қисми, 154-моддаси 2-қисми (ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек, ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш) билан айбли деб топилган. Унга 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Талабаларни ишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади
Ўзбекистон | 11:36
-
Зеленский россиялик тарғиботчиларга қарши санкциялар жорий қилди
Жаҳон | 11:11
-
Ifo бош директори янги глобал иқтисодий инқирозни истисно этмади
Жаҳон | 10:53
-
Россия Киев ва Харкивга дронлар билан зарба берди, жабрланганлар бор
Жаҳон | 10:33
Мавзуга оид

20:39 / 11.04.2025
Россияда такси иловаларида мигрант ҳайдовчини рад қилиш функцияси жорий қилиниши мумкин

16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди

13:35 / 11.04.2025
Андижонда Damas олдинда кетаётган тракторга бориб урилди

15:45 / 10.04.2025