Божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди
“Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари қуйидагилар этиб белгиланди:
▪️2030 йилга қадар Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) божхона расмийлаштируви самарадорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражага кўтариш;
▪️2026 йилга қадар божхона декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштирув улушини 2 баробарга ошириш;
▪️2028 йилга қадар божхона кўригини 21 фоиздан 15 фоизга тушириш;
▪️2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда хавфни бошқариш тизими самарадорлигини 2 баробарга ошириш.
Ташқи иқтисодий фаолиятда қатор қулайликлар яратилади. 2025 йил 1 июлдан ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади, барча тартиботлар ушбу ҳужжатларни электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади (товарлар экспортида халқаро шартномаларда қатъий белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).
2025 йил 1 сентябрдан тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади, бунинг учун ягона ғазна ҳисобварағи очилади.
2025 йил 1 декабрдан божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи “Толлинг операциялари” модули амалиётга жорий этилади.
2025 йил 1 ноябрдан ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
Спорт | 10:12
-
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
Спорт | 08:07
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
Мавзуга оид

13:15 / 01.04.2025
Товар, транспорт ва шахсларнинг хавф даражаларига кўра божхона назорати шакллари қўлланади

12:20 / 01.04.2025
Божхона институтида бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади

12:07 / 01.04.2025
Божхона соҳасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади

11:47 / 01.04.2025