Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Айни пайтда болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Тошкент халқаро аэропортида Олмаотадан парвоз қилган самолёт ўзбекистонлик ёш ватандошларни олиб келди, деб хабар беради Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Қайд этилишича, болаларга Ўзбекистон Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари ҳамроҳлик қилган. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги консуллик ходимлари ушбу болаларнинг тез ва хавфсиз ватанга қайтишини таъминлаш мақсадида барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирган.
Айни пайтда болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Болалардан 8 нафари яқин кунларда Қорақалпоғистон Республикасига йўл олади ва у ерда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тайёрланган оила аъзолари ҳамда яқин қариндошларига топширилади.
Маълумотларга кўра, ўтган уч ойда хориждан ватанга қайтарилган болалар сони 31 нафарни ташкил қилган — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар кўп.
Таъкидланишича, яқин кунларда Санкт-Петербургдан 10 нафардан ортиқ болалардан иборат гуруҳ ҳам Ўзбекистонга қайтарилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 29 март куни Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилган эди.
Мавзуга оид

10:11
Қозоғистонда мобил телефонлар учун «қора рўйхат» жорий этилади

12:52 / 31.03.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл туташувларида ўтказиш қобилияти оширилади

20:01 / 29.03.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрди

15:58 / 29.03.2025