Жаҳон | 15:51 / 30.03.2025
14125
4 дақиқада ўқилади

Мянма ва Таиланддаги кучли зилзила оқибатлари — фотосуратлар

Қутқарув ишлари давом эттирилмоқда: сўнгги маълумотларга кўра, Мянманинг ўзида қурбонлар сони 1700 нафарга етган ва бу миқдор ошишда давом этиши кутилмоқда. Аҳоли харобалар остидан ўз яқинлари ва қўшниларини изламоқда.

Мянмада 28 март куни рўй берган зилзила ва афтершок қурбонлари сони 1700 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат бошқарувидаги ҳарбий хунта раҳбари Мин Аунг Ҳлайнг Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот чоғида маълум қилди. Расмий маълумотларга кўра, яна 3,4 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, 300 нафар атрофидаги киши бедарак кетган. Мянмада қутқарув ишлари давом эттирилмоқда, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, ҳукумат халқаро ҳамжамиятга кўмак сўраб мурожаат қилган. Ер силкиниши Таиланд ва Хитойда ҳам сезилган, хусусан Катта Бангкок агломерацияси ҳудудига ҳам катта талафот етказган, пойтахтда қулаган бинолар харобаларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда. Бангкокдаги расмийларга кўра, Таиланддаги зилзила оқибатида йигирмага яқин киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар яраланган, 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Икки мамлакатда ҳам қурбонлар сони янада ошиши мумкинлиги истисно этилмаяти. «Медуза» Мянма ва Таиланддаги вайронгарчилик акс этган суратларни жамлади.

Мянма

Мянманинг иккинчи йирик шаҳри Мандалайдаги зилзиладан кейин вайрон бўлган Маҳа Миат Муни ибодатхонаси. Зилзила эпимаркази унга яқин жойлашганди. 2025 йил 28 март
EPA / Scanpix / LETA
Мандалай аҳолиси вакиллари вайроналар орасидан омон қолганларни қидирмоқда. 2025 йил 29 март
Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA
Зилзила қурбонлари Мянма пойтахти Нейпидо шифохонаси ҳовлисида. 2025 йил 28 март
Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA
Нейпидо аҳолиси вакиллари Миллий музей ҳудудида. 2025 йил 28 март
Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA
Омон қолганларни излаб, шикастланган биноларга чиқаётган одамлар. Мандалай, 2025 йил 29 март
Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA
Мандалайда қулаб тушган бино. 2025 йил 28 март
AFP / Scanpix / LETA
Мандалайдаги вайрон бўлган Sky Villa Condominium турар жой комплекси ҳудудида ишлаётган қутқарувчилар. ОАВ хабарига кўра, қулаб тушган бино харобалари остида 90 дан ортиқ киши қолиб кетган бўлиши мумкин.
Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA
Қутқарув хизмати ходимлари қулаб тушган Sky Villa Condominium ҳудудида. 2025 йил 29 март
Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA
Мандалай яқинидаги Чжаусхи ҳудудидан ўтган йўл вайрон бўлган. 2025 йил 29 март
Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA
Мандалайда вайрон бўлган кўприк
Фото: Satellite image (c) 2025 Maxar Technologies/Getty Images

Таиланд

Бангкокда зилзила оқибатлари
Фото: AP/ТАСС
Бангкокда қулаган бино ҳудудида қутқарув ишлари, Таиланд. 2025 йил 29 март
Chalinee Thirasupa / Reuters / Scanpix / LETA

 

Қутқарувчилар Бангкокда харобалар остидан ҳалок бўлган кишининг жасадини олиб чиқмоқда. 2025 йил 29 март
Rungroj Yongrit / EPA / Scanpix / LETA
Бангкокда қулаган бино ҳудудида ишлаётган қутқарувчи. 2025 йил 29 март
Chalinee Thirasupa / Reuters / Scanpix / LETA
Бангкокдаги Phloen Chit Tower осмонўпар биносида зилзиладан кейин юзага келган ёриқ. 2025 йил 29 март
Andre Malerba / Bloomberg / Getty Images
Бангкоклик кишилар зилзиладан бир кун ўтиб Чатучак паркида ухламоқда. 2025 йил 29 март
Chanakarn Laosarakham / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид