Спорт | 11:54 / 28.03.2025
2001
1 дақиқада ўқилади

Футбол бўйича ДХХ кубоги бошланмоқда

16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогида иштирок этиши мумкин.

Давлат хавфсизлик хизмати, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий ДХХ кубоги ўтказилади.

Мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкиллаштирилмоқда.

16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогида иштирок этиши мумкин.

Бунда:

1 – босқич. Туман/шаҳар саралаш мусобақалари: апрель-май ойларида;
2 – босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари: июнь-июль ойларида;
3 – босқич. Республика финал босқичи мусобақалари: август ойида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид