Жаҳон | 13:41 / 28.03.2025
1513
2 дақиқада ўқилади

Арманистон ва Уммонда Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди 

Арманистон Starlink'дан интернетга эга бўлган дунёнинг 130-мамлакати бўлди.

Фото: Global Look Press

Арманистон Starlink сунъий йўлдош интернетини ишга туширган дунёдаги 130-мамлакатга айланди. Бу ҳақда компаниянинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди

Шу билан бирга, компания фаолияти Уммонда ҳам йўлга қўйилди. Илон Маскнинг лойиҳаси бу мамлакатларнинг йирик шаҳарларида ҳам, бориш қийин бўлган бурчакларида ҳам «тезкор ва барқарор интернет» билан таъминлай олади.

Феврал ойи бошида Жанубий Африканинг ҳукмрон коалициясида Маскнинг SpaceX компанияси Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимини ишга тушириши бўйича у мамлакатнинг «ирқчилик қонунлари» ҳақида гапирганидан кейин бўлиниш юзага келди. Жанубий Африканинг телекоммуникация соҳасидаги хорижий инвесторлар фаолиятига рухсат олиш учун қора танли фуқароларга тегишли бўлган корхоналарга ўз лойиҳаларининг 30 фоизини тақдим этишлари керак.

Шу муносабат билан ҳукмрон коалиция SpaceX ва унинг Starlink тизими учун истисно борлиги ёки йўқлигини муҳокама қила бошлади. Шу фонда АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилгани ҳақидаги даъволар бўйича тергов ўтказилгунга қадар АҚШ Жанубий Африкага барча молиялаштиришни тўхтатишини маълум қилди.

Мавзуга оид