«Осиёда бўлсак, биз ҳам ЖЧга аниқ йўлланма олардик» — Қозоғистон МТЖ бош мураббийи
Қозоғистон миллий жамоаси бош мураббийи Али Алиев «Осиё футболи даражасини ортиқча юқори баҳолаш керак эмаслиги»ни айтиб ўтган.

Фото: KFF
Қозоғистон миллий жамоаси бош мураббийи Али Алиев Лихтенштейнга қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий жамоасининг илк бор жаҳон чемпионатига яқин эканлиги ҳақида фикрини билдирди.
— Лихтенштейнга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида Қозоғистон бирор марта ҳам дарвоза томон зарба бера олмади, бу пайтда эса қўшниларимиз — Ўзбекистон ва Қирғизистон жиддий натижалар кўрсатмоқда. Қирғизистон Қатарни мағлуб этди, Ўзбекистон эса жаҳон чемпионатига чиқишга яқин...
— Ғалаба муҳимлигини тушунаман. Бироқ чиндан ҳам дастлабки қирқ дақиқада бирор марта ҳам дарвоза томон зарба бера олмадик — бу факт. Ҳа, биз ўзимизни қўшнилар билан солиштирамиз: Қирғизистон Қатарни мағлуб этди, Ўзбекистон эса Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш арафасида. Қирғизистон ҳам, Ўзбекистон ҳам уч марказий ҳимоячи билан ўйнаб, ўз имкониятларини қидирди.
Агар биз ҳам Осиё минтақасида бўлсак, Жаҳон чемпионатига аниқ йўлланма оламиз. Аммо Осиё футболи даражасини ортиқча баҳолаш керак эмас. Уэлс ва Шимолий Македониянинг ўйинига қаранг.
Бугун биз икки гол урдик ва ёшларга ўзини кўрсатиш имкониятини бердик. Мағлубиятлар сериясидан сўнг ғалаба — бу албатта олдинга силжишдир.
Биз Кенжебекни майдонга туширдик, Сатпаев ва Жагоровга ҳам имконият бердик. Бир неча йил аввал улар қаерда ўйнаганини эслаш керак. Бу масалада бироз сабрли бўлиш зарур. Ўйинда биз тўлиқ тўпга эгалик қилдик. Масалан, Лихтенштейн Шимолий Македонияга қарши мутлақо бошқача ўйин кўрсатганди.
Футбол бўйича Қозоғистон миллий жамоаси бош мураббийи Али Алиев тактика бўйича айрим масъулиятларни ўз зиммамга олишини, лекин майдонда асосий рол ижрочиларда эканини таъкидлади. Шунингдек, у миллий жамоа янгиланаётгани, кўпроқ ёшлар билан иш олиб борилаётгани, бу эса вақт талаб қилишини таъкидлаган.
«Натижа, шубҳасиз, муҳим. Биз бу ҳақда кеча жамоа билан гаплашдик. Бугун уч очко бор ва биз бу натижа билан кейинги ўйингача фахрланишимиз мумкин. Шимолий Македонияга қарши навбатдаги ўйин жамоа учун янги синов бўлади», — дея Қозоғистон миллий жамоаси бош мураббийи Али Алиевнинг сўзларини келтирган Sports.kz сайти.
Қозоғистон миллий жамоаси UEFA саралаш «J» гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда қозоқлар Шимолий Македония, Уэлс, Белгия ва Лихтенштейн билан ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш олиб боради. 22 март куни бўлиб ўтган биринчи турда Қозоғистон меҳмонда Уэлсга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи турда яққол аутсайдер Лихтенштейн устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейинги турларда Қозоғистон Шимолий Македония ва Уэлсни ўз уйида қабул қилади.
Мавзуга оид

20:01 / 29.03.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрди

15:58 / 29.03.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

14:16 / 29.03.2025
Мирзиёев ва Тўқаев Олмаота яқинидаги “Медеу” тоғ-чанғи мажмуасида бўлди

10:05 / 29.03.2025