Спорт | 18:32 / 25.03.2025
3002
2 дақиқада ўқилади

Трент ёзда «Реал»га ўтади

Трент Александер-Арнолд «Ливерпул»ни эркин агент сифатида тарк этади. Унинг вакиллари мадридликлар билан маош ва бонуслар бўйича келишиб олган. Сўнгги ҳафталарда мерсисайдликлар клуби ушбу 26 ёшли футболчисини шартномани янгилашга кўндиришга ҳаракат қилган, аммо у «Реал»га ўтиш фикридан қайтмаган. 

Фото: Getty Images

«Ливерпул» ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд 2025 йил 1 июлда расман Мадриднинг «Реал» клуби аъзосига айланади. Инглиз футболчиси агентлари «қаймоқранглилар» билан аллақачон беш йиллик шартнома бўйича келишиб олган, унга кўра футболчига 15 млн евро маош тўланади. Бу ҳақда журналист Саша Таволери Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берган.

«Ливерпул»да футболчининг йиллик маоши 11 миллион евро эди.

Маълум қилинишича, Александер-Арнолдга муайян натижалар учун мукофот пуллари, шунингдек, шартномага розилик бергани учун бонус кўзда тутилган, бу бонус миқдори трансфер қийматига тенг бўлади. Transfermarkt порталида Трентнинг трансфер нархи 75 млн еврога баҳоланган.

Бундан олдинроқ Marca журналисти Хосе Феликс Диас ҳам Трент Александер-Арнолд яна бир бор «Ливерпул»нинг шартномани янгилаш бўйича таклифини рад этганини хабар қилганди.

«Ливерпул» яна бир марта англиялик ҳимоячидан рад жавоби олди. Унинг «Реал»га ўтиш қарори аллақачон қабул қилинган ва буни ҳеч нарса ўзгартира олмайди», — деб ёзганди Диас ўз колонкасида.

Александер-Арнолд «Ливерпул» тарбияланувчиси ҳисобланади,
у 2016 йил ёзидан буён асосий жамоа сафида ўйнаб келади. У мерсисайдликлар клуби учун жами 349 ўйинда майдонга тушиб, 22 гол урган ва 87 голга узатма берган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Turkiston Avenue ТЖМнинг 3-блокида сотувлар бошланди: орзунгиздаги хонадон нархи 100% тўланганда 230 миллион сўмдан бошланади

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди