Жаҳон | 12:58 / 21.03.2025
4027
2 дақиқада ўқилади

Россия Telegram-каналлари: Украина қуролли кучлари "Суджа" станциясига ҳужум қилди

Украина қуролли кучлари Россия гази Европа Иттифоқига етказиб берилган "Суджа" газни ўлчаш станциясига ҳужум қилди, деб хабар берди Mash ва Baza Telegram-каналлари.

Фото: Sergei Chuzavkov/AP/dpa/picture alliance

Украина қуролли кучлари Курск областининг Суджа районидаги «Суджа» газ ўлчаш станциясига ҳужум уюштирди, у орқали Россия гази Европа Иттифоқига етказиб берилган. Бу ҳақда 20 март, пайшанба куни кечқурун Mash ва Baza Telegram-каналлари хабар берди.

Mash хабарига кўра, улкан машъала ўн километр узоқдан – Суми области билан чегарада кўриняпти. Бу Россиядан Европага газ ўтказиш учун «энг катта транзит йўлаги» эди, дея таъкидлади канал. Газ қувурининг диаметри: 1420 мм.

Украина қуролли кучларининг Курск областида чекиниши

16 март куни Украина қуролли кучлари Бош штаби ижтимоий тармоқларда Курск областидаги операция харитасини эълон қилди, унда Суджа шаҳри Украина назорати остида эмас, деб белгиланган.

Россия Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, аввалроқ Украина назоратида бўлган Суджа ва Казачя Локнядан асосан қариялар кичик микроавтобусларда рус аскарлари ҳамроҳлигида олиб чиқиб кетилаётгани акс этган кадрларни эълон қилди.

Суджа шаҳри Курск областининг жануби-ғарбий қисмида, Курскдан 105 км ва Суми областида Украина билан чегарадан 8 км узоқликда жойлашган.

Мавзуга оид