Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади
“Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: ЎзА
Қуйидаги имкониятларга эга “Тадбиркор аёллар” платформаси 2025 йил 1 июлгача ишга туширилади:
▫️аёл тадбиркорларга хомашё сотиб олишга кўмаклашиш;
▫️ўзаро кооперацияни кенгайтириш ва маҳсулотларни сотиш учун бозор топиш;
▫️зарур мутахассисларни излаш ва ишга қабул қилиш;
▫️лойиҳалар доирасида юзага келаётган муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топиш.
2025 йил 1 майдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Ҳамкор тадбиркор” дастури йўлга қўйилади:
- ўз бизнесини ташкил этмоқчи бўлган хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш;
- кооперация асосида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
- маҳаллий ва халқаро электрон платформаларда хотин-қизларга ўз маҳсулотларини жойлаштириш ва сотишга кўмаклашиш.
2025 йил 1 августгача Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида молиявий хизматлар кўрсатиш стратегияси тасдиқланади.
Етакчи ишбилармон аёллардан иборат Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади.
Мавзуга оид

15:58 / 06.05.2025
Тирик ва соғ-саломат: АҚШда 63 йил аввал бедарак йўқолган аёл топилди

09:46 / 30.04.2025
Уч ойда қанча аёлга ҳимоя ордери берилгани маълум қилинди

10:56 / 08.03.2025
5 нафар аёлни бизнесга олиб кирган тадбиркорга 50 млн сўмгача грант ажратилади

08:41 / 08.03.2025