«Ҳар бир тизимда бунақалар бор» – ИИВ масъули нопок ходимлар ҳақида
Профилактика инспекторлари эри хорижга кетган аёллар билан «қўлга тушаётган» ҳолатлар учрамоқда. ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Раҳимжон Наимов, бу ҳақдаги саволга жавобан, президент томонидан профилактика инспекторлари фаолиятига эътирозлар бўлгач, аттестация ўтказилиб, 300 ходим ишдан бўшатилганини айтди.

Раҳимжон Наимов / Фото: АОКА
14 март куни АОКАда маҳаллаларда хавфсиз муҳит ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими масаласида ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистлар сўнгги вақтларда кўп кузатилаётган, профилактика инспекторларининг эри ишлашга кетган аёллар билан «қўлга тушаётгани», буларнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида сўради.
«Ўша нопок ходимлар ҳақида гапириб ўтдингиз. Ҳар бир тизимда бунақа… бор, деб ўйлайман. 2024 йилда юртбошимиз ўтказган селекторларда профилактика инспекторларининг камчиликлари, ватанга садоқати камайиб кетгани ва қинғир-нопок йўлларга аралашиб қолганлиги бўйича жуда қаттиқ эътирозлар билдирилди. Шундан сўнг, вазирнинг фармойишига асосан, биз 2024 йил октябр ойидан бошлаб республика бўйлаб навбатдан ташқари аттестациялар ўтказдик.
Аттестацияда тизимнинг юзини ерга қаратадиган, тизимга доғ туширадиган, билим савияси паст ва фуқаролар билан муомалада қўпол муносабатда бўлган ходимлар билан суҳбат ўтказилди. Уларнинг билим даражаси текширилиб, 300 га яқин профилактика инспектори ички ишлар сафидан бўшатилди ва 100 га яқини эса лавозимидан озод этилди. Ижтимоий тармоқларда юзага келган салбий ҳолатлар, худога шукр қиламанки, 2024 йилда содир этилган. 2025 йилда 3 ой якунланяпти, бундай салбий ҳолатлар учрамади.
Бу ҳам бизнинг кадрлар бўлими ва инспекциямиз томонидан жуда қаттиқ назорат ўрнатилди. Ҳар бир профилактика инспектори маҳаллага қачон чиқди, қаерда ва қачон фаолият юритаётгани назоратга олиниши белгиланди. Навбатдан ташқари аттестациялар яна такрор ўтказилади, тўхтатмаймиз. Юртбошимиз, ҳукумат ва ички ишлар вазиримиз талабига мос ходимлар етишмагунча биз бу аттестацияларни ўтказамиз», — деди ИИВ ЖХД ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари, полковник Раҳимжон Наимов.
«Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича департаментнинг масъул ходимлари томонидан профилактика соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир ходим йил давомида ИИВ малака ошириш институтида ўқитилади. Касбий билим ва кўникмалар, ватанга садоқат руҳида ишлаш, хизмат интизомни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.

Агар шунча билим ва тажрибаларга етказилганидан кейин ҳам, ходимларнинг нопоклиги ўзгармаса ёки хизматга ёндашиш масъулияти кучаймаса, улар навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилади», дея қўшимча қилди ҲПХ бошлиғининг яна бир ўринбосари, полковник Умида Абдуллаева.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил январ ойида Хоразм вилояти Шовот туманида профилактика инспектори эри Россияда бўлган аёлнинг уйида, тунги вақтда эрининг қариндошлари томонидан ушлаб олинган эди. ИИВ ушбу ҳаракатлари учун ходимни ички ишлар органлари сафидан бўшатиш масаласи кўриб чиқилаётганини билдирган.
Мавзуга оид

19:19
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди

18:31 / 11.03.2025
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

22:17 / 05.03.2025
Путинга полиция ходимлари оммавий равишда хизматдан бўшатилаётгани тўғрисида маълумот берилди

12:10 / 05.03.2025