Жамият | 10:06
1848
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганларга қарши рейд бошланди

Тошкент шаҳрида белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган қоидабузарларга қарши оммавий рейдлар ўтказилмоқда. 

Фото: Kun.uz

Пойтахт ҳокимлиги қайд этишича, ушбу рейдлар ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Ҳокимлик шаҳарликлар мурожаатларини диққат билан тинглаб, пойтахтда тозаликни сақлаш учун қатъий чоралар кўрмоқда. 

Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётганларга нисбатан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланади.

Шаҳарда тозалик ва тартиб ҳар бир фуқаронинг масъулиятидир. Биз аҳолини қоидаларга риоя қилишга, атроф-муҳитни ҳурмат қилишга ва она шаҳрининг ифлосланишига йўл қўймасликка чақирамиз. Тошкент - барчамизнинг умумий уйимиз. Уни биргаликда тозароқ қилайлик, дейилади хабарда.

Мавзуга оид