Чиқиндидан қарздорларнинг свет учун тўлов қилишини чеклаш ҳақидаги қонун имзоланди
Қонун 3 ойдан кейин – 8 июнда кучга киради. Чиқиндидан қарздор истеъмолчига огоҳлантирувчи SMS юборилганидан кейин 5 кун муҳлат берилади. Агар қарз қопланмаса, токи қарзини ёпмагунча ушбу истеъмолчидан электр учун тўловлар қабул қилинмайди. Аввалроқ Намангандаги 1,1 миллиондан ортиқ истеъмолчига аслида кўрсатилмаган чиқинди хизмати учун 18 млрд сўмдан ортиқ ҳақ ҳисоблангани маълум бўлганди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 2025 йил 8 июндан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларидан қарздорлиги бўлган истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш тўхтатиб қўйилади. Бу ҳақдаги қонун 7 март куни имзоланди.
Қонунга кўра, чиқиндидан қарздор истеъмолчига огоҳлантирувчи SMS юборилади, шундан кейин қарздорлик 5 кун ичида бартараф этилмаса, ушбу истеъмолчи токи қарздорлик бартараф этилгунга қадар электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмайди.
Қарз тўлангач, киритилган чеклов автоматик бекор қилиниши керак.
Чиқинди хизматини кўрсатувчи ташкилотлар тўловларнинг ишончли ва тўғри ҳисоб-китоб қилиниши учун жавобгар бўлади, бу талаб бузилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди.
Қонун 2025 йил 8 июндан кучга киради.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда чиқинди хизматини кўрсатувчи ташкилотлар кўплаб ҳудудларда ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслиги, қатор ҳолатларда аслида кўрсатилмаган хизматлар учун истеъмолчиларнинг зиммасига қарздорлик юклаб қўйиши эътирозларга сабаб бўлганди.
Хусусан, ўтган ойда Рақобат қўмитаси Наманган вилоятидаги 1,1 миллиондан ортиқ истеъмолчига аслида кўрсатилмаган чиқинди хизмати учун 18 млрд сўмдан ортиқ ҳақ ҳисобланганини аниқлаган эди.
Мавзуга оид

17:44 / 06.03.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

19:06 / 03.03.2025
Энергетика вазирлигига электр ва газ бўйича ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди

16:47 / 03.03.2025
Электр ва газ учун ижтимоий лимит қайта кўриб чиқилиши керак

18:37 / 25.02.2025