МРБ охирги икки йилда ёлланган ходимларини ишдан бўшатди. Уларни ўқитишга миллионлаб доллар сарфланган
NYT манбаларининг таъкидлашича, айрим офицерлар Марказий разведка бошқармаси штаб-квартирасидан узоқроқ жойга таклиф қилинган ва улардан ўз гувоҳномаларини топшириш сўралган.

Фото: Getty images
АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбарияти охирги икки йил ичида ёлланган айрим янги ходимларини ишдан бўшатди, деб хабар бермоқда The New York Times.
Манбаларнинг сўзларига кўра, айрим офицерлар МРБнинг Лэнглидаги штаб-квартирасидан узоқроқ жойга таклиф қилинган ва улардан ўз гувоҳномаларини хавфсизлик хизмати ходимларига топшириш сўралган. «Офицерларга улар нима сабабдан чақирилаётгани борасида тушунтириш берилмаган, аммо АҚШ ҳукуматида амалга оширилаётган ишдан бўшатишлар сабаб кўпчилик бунга шубҳа билдирмаган», — деб ёзади газета.
NYT манбаларининг қайд этишича, яқинда ёлланган ходимларнинг барчаси ҳам ишдан бўшатилмаган. Шунингдек, қисқартиришлар Хитой ёки Мексика наркокартеллари тўғрисида маълумот тўпловчи ходимларга таъсир кўрсатмаган.
Таъкидланишича, асосан синов муддатида бўлган ходимлар ишдан бўшатилган. МРБда синов муддати давомийлиги тўрт йилни ташкил этади. МРБ офицерларнинг дастлабки икки йиллик фаолияти бу — интенсив тайёргарлик вақти бўлиб, улар «жосуслик касби, тил ва бошқа кўникмаларни ўрганади». «Синов муддатидан ўтаётган айрим ходимларга том маънода миллионлаб доллар сарфланади», — дейди ишдан бўшатилган офицерлар манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Кевин Кэрролл.
МРБ матбуот котибининг маълум қилишича, бошқарма охирги икки йилда ёлланган ходимлар «юқори хавф билан боғлиқ тез ўзгараётган вазиятни қандай уддалаётганини» текширмоқда. Газета манбаларига кўра, ишдан бўшатиш вақтида ходимларнинг ишда эришган натижалари баҳоланган.
МРБ ходимларини ишдан бўшатиш суд агентлик дикектори Жон Рэтклиффга ходимларни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатишга рухсат берганидан бир неча кун ўтиб бошланди. Суд бу каби қарорни Жо Байден маъмуриятида одамларни оғдириб олиш билан шуғулланган ходимларнинг даъвосидан кейин қабул қилди. Собиқ ходимларнинг сўзларига кўра, бу каби агентлар МРБнинг энг муваффақиятли ходимларидир, аммо энди ушбу агентлар ҳам, улар томонидан ёлланган офицерларга ҳам ишсизлик таҳдид солмоқда.
Мавзуга оид

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

19:40 / 10.03.2025
Bloomberg: Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда

16:37 / 10.03.2025