WP: АҚШнинг 20 минг ҳарбийси Европани тарк этиши мумкин
Европадаги АҚШ қўшинлари сони 75—105 минг кишини ташкил этади, уларнинг қарийб 63 минг нафари доимий асосда хизмат олиб боради.

Фото: AP
Доналд Трамп маъмурияти Европадан собиқ президент Жо Байден даврида юборилган 20 минг америкалик ҳарбийни олиб чиқиб кетиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Январ ойида исми ошкор этилмаган европалик дипломат ҳам Италиянинг ANSA агентлиги билан суҳбатда шу каби маълумотларни келтирган эди. Феврал ўрталарида АҚШнинг НАТОдаги собиқ элчиси Жули Смит 20 минг америкалик ҳарбий олиб чиқиб кетилиши ҳақида гапирганди.
Пентагон раҳбари Пит Хегсет 14 феврал куни ўтказилган хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида «Американинг Европадаги иштироки абадий давом этиши» ҳақида ўйламасликка чақирганди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, «Европа қўшинларининг қитъадаги даражаси муҳим». The New York Times’нинг ёзишича, ЕИ амалдорлари Хегсет билан учрашувдан кейин Европадан ўн минглаб АҚШ ҳарбийлари олиб кетилишини кутган.
WP’нинг қайд этишича, 2022 йилдан бери Европадаги АҚШ қўшинлари сони 75—105 минг кишини ташкил этмоқда, уларнинг қарийб 63 минг нафари доимий асосда хизмат олиб боради. Америкалик ҳарбийларнинг аксарияти Германия ҳудудига жойлаштирилган (35 минг).
1950-1990 йилларда АҚШнинг Европадаги қўшинлари сони 200—400 минг кишидан ошган. Американинг Германия, Италия, Испания, Британия, Полша, Руминия, Болгария, Болтиқбўйи давлатларида ҳарбий базалари мавжуд.
Bild газетаси 25 феврал куни Америка қўшинлари Путиннинг 2021 йилдаги талабидан келиб чиқиб Европадан олиб чиқилаётгани ҳақида ёзганди. Россия президенти «алянсга 1990 йилдан кейин қўшилган барча НАТО давлатларида» АҚШ ҳарбийлари бўлмаслигини талаб қилган.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса Руминия президенти канцелярияси раҳбари Кристиан Диаконескунинг Россия 18 феврал куни Ар-Риёдда ўтказилган музокараларда Европа шарқидан НАТО қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини талаб қилганини рад этган.
Мавзуга оид

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

19:40 / 10.03.2025
Bloomberg: Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда

16:37 / 10.03.2025