Жамият | 13:10 / 27.02.2025
1647
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бир ойда 100 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этилди

15 январдан 15 февралга қадар ўтказилган махсус профилактик тадбирлар давомида йўл ҳаракати қоидабузарлиги билан боғлиқ 102 404 та ҳолат қайд этилди. 

Фото: ИИВ

Тошкент шаҳрида 2025 йил 15 январдан 15 февралга қадар ўтказилган махсус профилактик тадбирлар доирасида 102 404 та йўл ҳаракати қоидабузарлигига оид ҳолат қайд этилди.

Ушбу қоидабузарликлар ичида қўпол қоидабузарликлар 9 807 та, маст ҳолда автомашина бошқариш 366 та, светофор ишораларига амал қилмаслик 83 тани ташкил қилмоқда.

Шунингдек, ойлик давомида жами 801 та гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. 

Улар бўйича 567 та жиноят иши қўзғатилди, 158 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, 76 та ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид