Абдураҳим Умаров Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди
2024 йилдан бери туман ҳокими сифатида ишлаб келган Ориф Раҳмонқулов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод этилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Бугун, 27 феврал куни Мирзаобод туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия ишида Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов иштирок этди, деб хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, сессияда депутатлар томонидан Абдураҳим Умаров номзоди Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Абдураҳим Умаров мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2024 йилдан бери Мирзаобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ориф Раҳмонқулов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилган.
Аввалроқ Фахриддин Кушаков Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
Жаҳон | 00:42
-
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
Жаҳон | 00:11
-
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 23:27 / 12.05.2025
-
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
Жаҳон | 23:02 / 12.05.2025
Мавзуга оид

13:18 / 02.04.2025
Сирдарёда ағдарилган юк машинасида қолиб кетган ҳайдовчи қутқарилди

16:53 / 28.02.2025
Сирдарёда уч эгизак туғилди

10:09 / 07.11.2024
683 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди

09:52 / 11.03.2024