Tesla капитализацияси 1 трлн доллардан тушиб кетди
Компания қимматли қоғозлари нархи 8,4 фоизга тушди — бу 7 ноябрдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Фото: NurPhoto
Tesla акциялари котировкаси сешанба куни қулашни давом этди ва натижада Америка электомобил ишлаб чиқарувчисининг капитализацияси уч ой ичида биринчи марта 1 триллион доллардан тушиб кетди.
Компания қимматли қоғозлари нархи 8,4 фоизга — 302,8 долларгача тушди. Бу 7 ноябрдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Акциялар қийматининг тушиши Tesla Европадаги савдоларини қисқартирмоқчи экани тўғрисидаги хабарлар билан боғлиқ.
Германиянинг VDA савдо гуруҳи маълумотларига кўра, Tesla’нинг янги автомобилларини рўйхатдан ўтказиш январда 60 фоизга тушиб, автомобил ишлаб чиқарувчилар орасида энг катта қулашни қайд этган. Ундан олдин январ ойида Франциядаги савдолар 63 фоизга қисқаргани тўғрисида хабар берилганди.
Автомобил ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар жамияти маълумотларида келтирилишича, Буюк Британияда Tesla савдолари 8 фоизга қисқарган, аммо ушбу мамлакатда январ ойида электромобиллар бозори 42 фоизга ўсган.
«Котировкаларнинг қулаши Европадаги савдолар тушганига боғлиқ. Компания раҳбари Илон Маскнинг сиёсатдаги иштироки ортиб бораётгани хавотирларни уйғотмоқда, аммо бир ойлик маълумотлар асосида хулоса қилиш қийин. Биз аввалгидек автоном бошқарув билан боғлиқ қулай меъёрий ўзгаришлар компания учун келгуси ойларда ижобий омил бўлиши мумкинлигига ишонишда давом этамиз», — дейди CFRA таҳлилчиси Гарретт Нелсон.
Аввалроқ Tesla томонидан 2023 йилда ишлаб чиқарилган Model 3 ва Model Y автомобиллари рул кучайтиргичларида муаммолар аниқлангани тўғрисида хабар берилганди. Шу боис ушбу моделдаги электромобилларнинг бир қисми чақириб олинади.
Мавзуга оид

22:28 / 09.03.2025
Йил бошидан бери Илон Маскнинг бойлиги 100 млрд долларга камайди

22:50 / 21.02.2025
Tesla рулдаги муаммолар сабаб 376 мингдан зиёд машинасини чақириб олади

18:39 / 17.02.2025
Илон Маскнинг DOGE раҳбари лавозимидаги фаолияти сабаб Tesla’га қарши бойкот бошланди

22:56 / 27.01.2025