Венгрия саккиз нафар россиялик ЕИ санкциялар рўйхатидан чиқарилишини талаб қилди
Акс ҳолда мамлакат санкцияларни узайтиришга рози бўлмаслик билан таҳдид қиляпти.

Фото: Getty images
Венгрия Евроиттифоқнинг санкциялар рўйхатидан саккиз нафар россиялик чқарилишини талаб қилмоқда — акс ҳолда мамлакат санкцияларни узайтиришга рози бўлмаслик билан таҳдид қиляпти. Бу ҳақда Reuters европалик дипломатларга таяниб хабар берди.
Агентлик манбаси гап айнан кимлар ҳақида кетаётганига ойдинлик киритмаган.
Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто 24 феврал куни Будапешт Россиянинг алоҳида фуқароларига нисбатан санкцияларни узайтиришга «шошмаётгани»ни маълум қилганди.
ЕИнинг Украинага қарши бошланган урушдан кейин жорий этилган Россияга қарши санкциялари ҳар ярим йилда узайтирилади. Уларни узайтириш учун блокка аъзо барча давлатларнинг розилиги керак. Венгрия Брюсселдан бирор-бир масалада ён босишни талаб қилиб, бир неча бор санкцияларнинг узайтирилишига вето қўйиш билан таҳдид қилган. Аммо ҳар сафар Будапешт уларнинг узайтирилишини қўллаб-қувватлаган.
Жисмоний шахслар ва иқтисодий соҳавий санкциялар бир-биридан алоҳида узайтирилади. Январда Венгрия иқтисодий санкцияларни узайтирмаслик билан таҳдид қилганди — якунда эса Будапешт ва Брюссел ўзаро келишувга эришди. Унинг доирасида Европа комиссияси Венгрияни Украина орқали ЕИга газ транзитини тиклаш бўйича музокаралар таркибига киритишга рози бўлди.
Мавзуга оид

20:38 / 07.03.2025
Трамп Россияга музокаралардан бош тортса «жиддий санкциялар» билан таҳдид қилди

00:22 / 07.03.2025
Британия Сурия банкларига қарши санкцияларини бекор қилди

20:07 / 05.03.2025
Европарламентда Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва ЕИ армиясини тузиш таклиф қилинди

17:14 / 04.03.2025