Жаҳон | 17:53 / 22.02.2025
2746
2 дақиқада ўқилади

ҲАМАС Исроил билан келишувнинг биринчи босқичи шартларини бажарди

ҲАМАС Исроил билан тинчлик келишувининг биринчи босқичи доирасида, гаровга олинган 33 нафар исроилликнинг барчасини озод қилди. Исроил 22 февраль куни алмашинув доирасида 602 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилди.

Фото: Getty Images

Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи гаровга олинган 5 нафар исроилликни Қизил Хоч ташкилоти ходимларига топширди, деб ёзди The Times of Israel.

Бу сафар озод қилиш жараёнида махсус ташвиқот тадбири ўтказилмади, гаровдагилар турли жойларда Қизил Хоч ташкилотига берилди.

39 ёшли Тал Шоҳам ва 38 ёшли Авер Менгисту Ғазо жанубидаги Рафаҳда, 27 ёшли Элия Коэн, 23 ёшли Омер Венкерт, 22 ёшли Омер Шем-Тов Ғазо сектори марказидаги Нусейрат қурилиш бўлимида Қизил Хоч ходимларига топширилди.

Бундан ташқари, ҲАМАС 2015 йилдан бери асирликда сақланаётган Ҳишом ас-Саидни Исроилга топширди.

Авера Менгисту ва Ҳишом ас-Саид ўн йилдан кўпроқ вақт давомида ҲАМАС томонидан ушлаб турилди. Қолган уч нафари эса 2023 йил 7 октябрда гуруҳ жангарилари томонидан гаровга олинган. Менгисту ва ас-Саидга руҳий хасталик ташхиси қўйилган. Улар 10 йил аввал гаровга олинишидан олдин Исроил чегараси ва Ғазо секторини мустақил равишда кесиб ўтган.

ҲАМАС Исроил билан тинчлик келишувининг биринчи босқичи доирасида, гаровга олинган 33 нафар исроилликнинг барчасини озод қилди. Исроил 22 февраль куни алмашинув доирасида 602 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилди.

Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви январь ойидан бери амал қилади. Келишувнинг биринчи босқичида ҲАМАС гаровга олинган 33 нафар исроилликни, Исроил эса 1900 нафардан ортиқ фаластинлик маҳбусларни қамоқхонадан озод қилиш мажбуриятини олган эди.

Мавзуга оид