Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди
1 апрелдан юридик ва жисмоний шахсларни реестрга киритиш учун аризалар Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти» тасдиқланди.
2025 йил 1 апрелдан юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризалар Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб 15 иш кунида Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқади.
Талабгорнинг реестрга киритиш ҳақидаги аризаси ва унга илова қилинган маълумотлар ваколатли орган томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни ичида Порталга мажбурий жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади.
Талабгор аризаси ушбу Маъмурий регламент талабларида назарда тутилган маълумотлар билан тўлиқ тақдим этилганда, ваколатли орган, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан ЯИДХП орқали кўриб чиқилади.
Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали келиб тушган ариза бўйича юқорида номлари қайд этилган ташкилотлар беш иш куни давомида ўзларининг ахборот базаларидаги ва (ёки) очиқ манбалардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда, талабгорни ягона етказиб берувчи сифатида реестрга киритиш ёки киритмаслик юзасидан хулоса тақдим этади.
Мавзуга оид

12:21 / 05.03.2025
Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти келди — президент

21:41 / 19.02.2025
Коррупцияга қарши кураш: иқтисодий ёндашув

12:00 / 08.02.2025
30 га яқин давлат хизмати хусусий секторга берилади

11:38 / 01.02.2025